Бир қизалоқ тақинчоқ дўконига кириб сотувчига қараб чиройли зирак кўрсатишини сўради. Сотувчи қизалоққа ҳайратланганча қараб тураверди. Шунда қизалоқ бир зиракни кўрсатиб: “Мана буни чиройли қилиб ўраб бероласизми?!”, деди. Сотувчи: “Пулинг борми?” деб сўради.
Қизалоқ чўнтагидаги бир нечта тангани чиқариб,:“Бор пулим шу, етадими?” деб сўради. Сўнгра у: “Биласизми, мен опамга шу зиракни совға қилмоқчиман. Чунки у онамиз оламдан ўтганидан кейин бизга ғамхўрлик қилиб келмоқда. Мен опамни хурсанд қилишни жуда хоҳлардим. Менда бори шу”, деди пулга ишора қилиб.
Бир неча сониядан сўнг сотувчи зиракни чиройли қутига солиб, қизчанинг қўлига берди. У хурсанд бўлганича уйига шошиб кетди.
Бир фурсатдан сўнг дўконга бир ўрта ёшли қиз кириб, дўкончига ўша қизалоқ олган зиракни кўрсатиб: “Буни сиздан олганмиди?” деб сўради. Сотувчи тақинчоқга қараб: “Ҳа” деб жавоб берди. Қиз тақинчоқни нархи қанчалигини сўради. Сотувчи: “Бу харидор ва менинг келишувим” деб жавоб қилди. У: “Синглимда бир неча танга бор эди. Бу эса жудаям қимматлигини биламан. Бунга пулимиз етмайди” деб зиракни қайтариб бермоқчи бўлди.
Шунда сотувчи: “Синглингиз бор будини берди. Бу нархни ҳеч ким бера олмайди”, дея тақинчоқни қизга қайтариб берди.
Акбаршоҳ Расулов таржимаси
9 ноябръ куни Жиззах вилоятида имом-хатиблар, имом-ноиблар ҳамда отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакили, Уломолар кенгаши аъзоси, вилоят бош имом-хатиби Мехмонхон домла Жабборов ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг дин ва жамоат ишлари бўйича ўринбосари Саҳобиддин Болиев олиб борди.
Хоразм вилоятида бош имом-хатиблар учун ўтказилган семинар тажрибаларини бошқа ҳудудлардаги имом-хатибларга етказилиш жараёни маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда илғор иш услубларини оммалаштиришда катта аҳамият касб этади.
Ушбу семинарлар доирасида асосан қуйидаги йўналишларга эътибор қаратилган бўлиши мумкин:
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатлар билан ишлашда масъулиятни ошириш ҳамда диний соҳа вакиллари фаолияти самарадорлигини янада юксалтириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати