Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Ноябр, 2026   |   5 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:49
Қуёш
07:11
Пешин
12:13
Аср
15:23
Шом
17:07
Хуфтон
18:23
Bismillah
15 Ноябр, 2026, 5 Жумадул сони, 1448
Мақолалар

Ҳадя

05.11.2024   11979   1 min.
Ҳадя

Бир қизалоқ тақинчоқ дўконига кириб сотувчига қараб чиройли зирак кўрсатишини сўради. Сотувчи қизалоққа ҳайратланганча қараб тураверди. Шунда қизалоқ бир зиракни кўрсатиб: “Мана буни чиройли қилиб ўраб бероласизми?!”, деди. Сотувчи: “Пулинг борми?” деб сўради. 
Қизалоқ чўнтагидаги бир нечта тангани чиқариб,:“Бор пулим шу, етадими?” деб сўради. Сўнгра у: “Биласизми, мен опамга шу зиракни совға қилмоқчиман. Чунки у онамиз оламдан ўтганидан кейин бизга ғамхўрлик қилиб келмоқда. Мен опамни хурсанд қилишни жуда хоҳлардим. Менда бори шу”, деди пулга ишора қилиб. 
Бир неча сониядан сўнг сотувчи зиракни чиройли қутига солиб, қизчанинг қўлига берди. У хурсанд бўлганича уйига шошиб кетди. 
Бир фурсатдан сўнг дўконга бир ўрта ёшли қиз кириб, дўкончига ўша қизалоқ олган зиракни кўрсатиб: “Буни сиздан олганмиди?” деб сўради. Сотувчи тақинчоқга қараб: “Ҳа” деб жавоб берди. Қиз тақинчоқни нархи қанчалигини сўради. Сотувчи: “Бу харидор ва менинг келишувим” деб жавоб қилди. У: “Синглимда бир неча танга бор эди. Бу эса жудаям қимматлигини биламан. Бунга пулимиз етмайди” деб зиракни қайтариб бермоқчи бўлди.
Шунда сотувчи: “Синглингиз бор будини берди. Бу нархни ҳеч ким бера олмайди”, дея тақинчоқни қизга қайтариб берди.
 
Акбаршоҳ Расулов таржимаси

Ҳадя
Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар

Karabük университети меҳмонлари Кўкалдош мадрасасида

12.11.2026   34175   1 min.
Karabük университети меҳмонлари Кўкалдош мадрасасида

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига Туркиянинг Karabük университети вакиллари ташриф буюрдилар. Меҳмонлар муассаса раҳбарияти томонидан илиқ кутиб олинди. Делегация таркибида Карабüк университети Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Аднан Укур, Муҳандислик факультети Қурилиш муҳандислиги кафедраси профессори Проф. Др. Эртуғрул Эсмерай ҳамда Karabük университети Ассист. Проф. Др. Дилмурод Жураев бор эди.

Ташриф давомида меҳмонлар аввало муассасанинг 475 йиллик бой тарихи билан танишдилар. Асрлар мобайнида илм ва маърифат маскани бўлиб келган бу даргоҳ бугунги кунда ҳам ёш авлодни диний ва дунёвий билимлар руҳида тарбиялаб, юртимизнинг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда. Кейин меҳмонлар янги бош бинодаги синф хоналари, кутубхона, компьютер хонаси, спорт зали, ошхона ва ётоқхона билан яқиндан танишиб, талабалар учун яратилган шароитларни кўрдилар.

Юртимизда сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан диний-маърифий соҳани ривожлантириш, ёшларни илм, маърифат ва эзгу қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўкалдош каби қадимий илм даргоҳларининг бугунги фаолияти ана шу эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот хизмати