Шу йил 5-9 ноябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида “XXII Москва халқаро Қуръон мусобақаси” бўлиб ўтади.
Ушбу халқаро мусобақада “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Муҳаммадамин қори Олимжонов иштирок этади. Ҳамюртимиз эртага, 6 ноябрь куни Москва шаҳрига жўнаб кетади.
Шу муносабат билан бугун 5 ноябрь куни Муҳаммадамин қори Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қоридан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Хабар берганимиздек, Саудия Арабистонида Подшоҳ Абдулазиз номидаги Қуръони карим ҳифзи, қироати ва тажвиди бўйича 45-халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг “Ҳифз” йўналишида “Кўкалдош” билим юрти талабаси Шукурбек қори Шуҳратбеков ва “Қуръони каримнинг 15 жузини тажвид билан ёддан ўқиш” йўналишида эса “Саййид Муҳйиддин махдум” билим юрти талабаси Достонбек қори Содиқов иштирок этмоқда.
Қориларимиз мазкур мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, якуний босқичга этиб келди.
Бугун Тошкент вақти билан 18:30 да юртимиз вакиллари мусобақанинг якуний босқичида иштрок этади.
Аллоҳ таолодан Ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган қориларимизга муваффақият сўраймиз.
Мусобақани қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=S9itwRapjlI
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати