Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июл, 2026   |   16 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:41
Қуёш
05:11
Пешин
12:35
Аср
17:33
Шом
19:47
Хуфтон
21:14
Bismillah
30 Июл, 2026, 16 Сафар, 1448

Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

06.12.2024   8769   5 min.
Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

Тарихга назар солсак, ҳар бир халқнинг асрлар давомида шаклланган ма’навий-ахлоқий қадриятлари ва инсоннинг табиий ҳуқуқлари цивилизация жараёнлари натижаси Конституция шаклига келганини ко‘рамиз. Узоқ асрлар давомида башарият минг-минглаб қоидалар ва низомлардан жамият учун асосийларини ва о‘та муҳимларини танлаб олди. Айнан ана шу танлаб олинган қоидалар муайян мамлакатнинг Конституциясини яратилишига пойдевор бо‘либ хизмат қилади.

Ҳар бир давлатнинг о‘з Конституциясида баён этилган тушунчалар шу қадар аҳамиятлики, шу юртининг ҳеч бир аҳолиси уларсиз яшай олмайди, негаки инсоннинг ҳар куни дуч келадиган муаммоларни ҳал этишга қаратилган фаолияти мамлакат асосий қонунига киритилган бош г‘оялар, қоидалар ва моддаларга бог‘лиқдир. 

Шу нуқтаи назардан О‘збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинган куннинг 25 йиллиги муносабати билан бо‘либ о‘тган тантанали маросимдаги нутқида “Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш ё‘лимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди. То‘ла ишонч билан айтиш мумкинки, О‘збекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бо‘лмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бо‘либ келмоқда”, дея Конституциянинг мамлакатимиз тараққиётидаги аҳамиятини алоҳида э’тироф этган. 

Жамиятдаги барча ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг негизи ҳар бир давлатнинг бош қомуси бо‘лмиш Конституцияга бориб тақалади. Шу ма’нода, давлатларнинг Конституциясини о‘қиш, о‘рганиш баробарида уларнинг ички қонунчилик тузуми, ҳуқуқ муносабатлари, мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, ҳуқуқий муносабатлар ҳақида тасаввурга эга бо‘лиш мумкин.

Хусусан, та’лим соҳасини олиб қарайдиган бо‘лсак, О‘збекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида ҳар ким та’лим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, давлат узлуксиз та’лим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат та’лим ташкилотлари ривожланишини та’минлаши, мактабгача та’лим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши, бепул умумий о‘рта та’лим ва бошланг‘ич профессионал та’лим олишни кафолатлаши, умумий о‘рта та’лим мажбурийлиги, мактабгача та’лим ва тарбия, умумий о‘рта та’лим давлат назоратида эканлиги, шунингдек, та’лим ташкилотларида алоҳида та’лим эҳтиёжларига эга бо‘лган болалар учун инклюзив та’лим ва тарбия та’минланиши кафолатланади. Бундан ташқари, О‘збекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида эса фуқаролар давлат та’лим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий ма’лумот олишга ҳақли экани мустаҳкамланган. Шу боис, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Президентлик фаолиятининг илк кунларидан бошлаб узлуксиз та’лим тизимининг ҳар бир босқичида сифат ко‘рсаткичини янада яхшилаш масаласига алоҳида э’тибор қаратиб келмоқда. Бу са’й-ҳаракатлар замирида Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришдек буюк вазифалар стратегик мақсад қилиб қо‘йилган. 

“О‘збекистон – 2030” тараққиёт стратегиясида ҳам биринчи устувор ё‘налиш айнан та’лим соҳасига қаратилгани мамлакатимизни ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш, юқори салоҳиятли кадрлар авлодини шакллантириш, ҳар бир инсонга о‘з салоҳиятини ро‘ёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттиришга хизмат қилади. 

Ушбу устувор ё‘налишда мактабгача та’лим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг то‘лиқ қамровини та’минлаш, умумий о‘рта та’лим тизимида “Та’лим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш, умумий о‘рта та’лим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, умумий о‘рта та’лимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш, профессионал та’лим тизимини ривожлантириш орқали о‘қувчиларни замонавий билим ва ко‘никмаларга о‘ргатиш, олий та’лим билан қамровни кенгайтириш, олий ма’лумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш талаб этилади.

Шунингдек, олий та’лим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник та’минотини мустаҳкамлаш, фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги ё‘налишлар билан бойитиш, иқтисодиётнинг энг тез о‘сиб бораётган ё‘налишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини жорий этиш, ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қо‘ллаб-қувватлаш, барча ё‘налишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қо‘ллаб-қувватлаш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини раг‘батлантириш назарда тутилади.

Шу билан бирга, фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга о‘қитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бо‘йича касбий ко‘никма ва малакаларини ривожлантириш, ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига о‘қитиш тизимини яратиш, ёшлар о‘ртасида ИТ соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуг‘улланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш, Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуг‘улланувчи ёшлар улушини ошириш, миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, о‘збек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини ко‘рсатишни ривожлантириш кабилар вазифа этиб белгилаб олинди. Бунда фуқароларнинг ҳар бири о‘зининг қобилияти ва қизиқишидан келиб чиқиб индивидуал ё‘налтирилган та’лим олиши ва бунда барча билан тенг имкониятларга эга бо‘лиши назарда тутилади.

Дилафруз Каримова,

О‘збекистон халқаро ислом академияси

“Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ” кафедраси доценти

Бошқа мақолалар
Мақолалар

“Қуёш ўраб қўйилганида…”

28.07.2026   6740   3 min.
“Қуёш ўраб қўйилганида…”

Қуёш асосан водород (тахминан 74%) ва гелийдан (тахминан 24%) ташкил топган бўлиб, унинг ядросидаги юқори босим ва ҳарорат водородни гелийга айлантиради.Бу жараён миллиардлаб йиллар давом этади ва Қуёш марказидаги водород камайиб, гелий кўпайиб боради.
 

Гелий водородга нисбатан тўрт баробар оғир бўлгани учун бу ҳолат номутаносиблик келтириб чиқариб, мувозанат бузилади. Қачондир Қуёш ўз мувозанатини тиклаш учун умумий ўзгаришга учрайди. Жумладан, ташқи қатламлар жуда катта ҳажмда шишади, марказ (ядро) қисқаради, Қуёш ранги қизғиш тусга киради.


Бу босқичда Қуёш “қизил улкан” (red giant) жисмга айланади ва илмий ҳисоб-китобларга кўра, у Меркурий, Венера ва Ер сайёраларини ютиб юбориши мумкин.


Қуёш ички кучлари заифлашгач, унинг ташқи шишган қатламлари ўзини ушлаб тура олмайди ва бутун жисм ўз ичига ўзи қулаётгандек сиқилади. Бу жараён фанда “гравитацион коллапс” деб аталади. “Гравитацион коллапс” – бу жисмнинг ўз тортишиш кучи таъсирида ичига қараб қулаб, сиқилиб бориш жараёнидир.


Бу пайтда моддалар жуда зичлашади, атомлар бир-бирига ниҳоятда яқинлашади, электрон қатламлар ўртасидаги электрон тортишиш кучлари қаршилик кўрсатади. Натижада тортишиш ва итарилиш кучлари ўртасида мувозанат ҳосил бўлади.


Шундан сўнг Қуёш “оқ митти” нарсага айланади, яъни қуёшнинг марказида кичик, жуда иссиқ ва зич қисми (1 см³ ҳажми тахминан 1 тоннага тенг) қолади ва унинг ёруғлиги жуда хира бўлиб қолади. Астроном Субраманян Чандрасекхар ҳисоб-китобларига кўра, Қуёшга ўхшаш ёки ундан кичик массали юлдузлар ҳаёти ҳам охирида айнан шу ҳолатга келади.


Ушбу жараёнлар Қуръони каримда қуйидагича ифодаланади: “Қуёш ўраб қўйилганида, …” (Таквир сураси, 1-оят).


Араб тилидаги “куввирот” (تَ ِر ّ ( ُكو сўзи “ўраш”, “жамлаш”, “йиғилиш”, “айланиш” каби маъноларни билдиради. Бу эса илмий жиҳатдан юлдуз моддасининг бир нуқтага йиғилиши ва гравитацион сиқилиш жараёнига мос келади.


Қуръони каримда яна бундай дейилади: “Қуёш (тинмай) ўз қароргоҳи сари сайр қилур. Бу Азиз (қудратли) ва Алим (билимли Зот)нинг ўлчовидир” (Ёсин сураси, 38-оят). Ояти каримадаги “мустақор” сўзи охирги қарор топиш жойи, “барқарор ҳолат” деган маънони англатади. Илмий нуқтаи назардан бу Қуёшнинг “оқ митти” босқичида барқарор ҳолатга келиши билан уйғунлашади.


Замонавий астрофизика маълумотлари кўрсатадики, Қуёш абадий эмас, у босқичма-босқич ўзгаради ва охирида зичлашиб, тобора кичрайиб боради. Қуръони каримда “таквир” (ўралиш, йиғилиш), “мустақор” (қарор топиш) сўзлари билан бу жараёнлар ҳақида хабар берилади.


Доктор Юсуф ал-Ҳаж Аҳмаднинг

“Қуръони карим ва суннати набавиядаги илмий мўъжизалар қомуси” китобидан

Илёсхон АҲМЕДОВ таржимаси


“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 9-сонидан

http://hidoyatuz.taplink.ws

 

Мақолалар