Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июл, 2025   |   22 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:25
Қуёш
05:05
Пешин
12:34
Аср
17:39
Шом
19:58
Хуфтон
21:30
Bismillah
17 Июл, 2025, 22 Муҳаррам, 1447
Видеолар

Миллат ва маънавият

17.12.2024   4311   1 min.
Миллат ва маънавият

Your browser doesn't support video.
Please download the file: video/mp4

 

Аждодларимиздан бизгача етиб келган бебаҳо мерос ҳақида исломшунослик соҳаси

бўйича мутахассис, Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти 

Баҳодиржон Аъзамов билан суҳбат.

Радиоэшиттириш Ҳаким Термизийнинг “Ал-Амсол мин ал-Китаб вас-Сунна” 

асари доирасида олиб борилаётган диссертация иши ҳақида.

Манба: “Ўзбекистон” радиоси

ВИДЕО
Бошқа мақолалар

Дунё ва охиратдаги ташвишлардан қутилиш йўли

11.07.2025   7248   1 min.
Дунё ва охиратдаги ташвишлардан қутилиш йўли

 Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур”, (Талоқ сураси, 2-оят).

Изоҳ:
- Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ояти кариманинг “чиқиш йўли” қисмини “дунё ва охиратдаги ҳар турли ташвишлардан уни қутқаради”, деб тафсир қилганлар.

- Али ибн Солиҳга кўра, “чиқиш йўли” Аллоҳ таолонинг ўша бандага ризқ бериш билан уни хушнуд этишидир. 

- Калбий оятни бундай тафсир қилади: “Ким мусибат пайтида сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқса, Парвардигор унга дўзах оташидан жаннат сари бир чиқиш йўли кўрсатади”.

- Абул Олия оятни: “Турли машаққат ва ташвишлардан чиқиш йўли”, дея шарҳлаган бўлса,

- Рабиъ ибн Ҳайсам: “Одамни сиқадиган ҳамма нарсадан унга чиқиш йўли кўрсатади”, шаклида тафсир қилган.

- Ҳусайн ибн Фазлга кўра, оят тафсири бундай: “Ким фарзларни адо этиш борасида Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ унга жазоланишдан қутулиш йўлини кўрсатади”.