Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Ноябр, 2026   |   22 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:35
Қуёш
06:55
Пешин
12:12
Аср
15:36
Шом
17:20
Хуфтон
18:35
Bismillah
02 Ноябр, 2026, 22 Жумадул аввал, 1448

....маошимдан кесиб қолинсин...

19.12.2024   9981   1 min.
....маошимдан кесиб қолинсин...

Девбанддаги “Дорул улум” номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга соладиган одамлар етишиб чиқдилар. 

Мен падари бузрукворим Муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳдан эшитганман. Девбанддаги “Дорул улум”нинг аввалги даврида устозларнинг бир одатлари бор эди: “Дорул улум”га бирор меҳмон бирортаси билан учрашиш учун келса, келган вақтини қайд қилинар, кейин ой охирида, фалон-фалон кунларда меҳмон билан машғул бўлдим, шунча вақт “Дорул улум” ишидан чалғидим, шунинг учун менинг маошимдан кесиб қолинсин, деб илтимоснома тақдим қилар эдилар...

Ҳозирги кунда ойликни оширишни сўраганлари ҳақида кўп эшитасиз. Лекин, мен идорага тегишли муддатда шунча вақтни шахсий ишимга сарф қилдим, шу сабабли маошимдан қирқиб олинсин, деб илтимос қилган бирор кимса ҳақида эшитмайсиз. Бу ишни фақатгина бир кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйлаган шахсгина қила олади.

Бугун ҳар бир шахс уятдан бошини эгиб қарасин, ишчилар ва ходимлар қанча вақтни виждон ила ўз вазифаларини адо этишга сарф қиляпти? Бугун ҳар жойда фасод тарқаган. Халқ саргардон ва идоранинг ташқарисида қуёшда турибди. Масъуллар эса, ўзининг салқин хонасида гап сотиш билан банд, чой ичяпти, нонушта қиляпти. Бу тарздаги ишларда бир тарафдан, маош ҳаром бўляпти ва иккинчи тарафдан халқни сарсон қилиш гуноҳи ёзиляпти.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан. 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар ўртасида «Устоз-шогирд» анъанаси давом эттирилмоқда

02.11.2026   1280   1 min.
Имом-хатиблар ўртасида «Устоз-шогирд» анъанаси давом эттирилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида «Устоз-шогирд» анъанасини давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур ташаббус доирасида тажрибали имом-хатибларнинг билим ва кўникмаларини ёш ҳамкасбларига етказиш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, илмий-ижодий ва маънавий-маърифий фаолиятда ўзаро тажриба алмашиш кўзда тутилди.

«Устоз-шогирд» мактаби соҳа ходимлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тўпланган тажрибани ёшларга етказиш ва диний-маърифий фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари