Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Август, 2025   |   20 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:03
Қуёш
05:31
Пешин
12:33
Аср
17:21
Шом
19:28
Хуфтон
20:49
Bismillah
14 Август, 2025, 20 Сафар, 1447
Мақолалар

Илтимос, шовқин солманг, озор беришни бас қилинг!

31.12.2024   37752   1 min.

Одатда ҳар йили 31 декабрь санасида шомдан кейин бошланган пақилдоқ ва салютлар товуши соат ўн иккига яқин авжига чиқиб, тонггача давом этади. Ба‘зи инсонларнинг хурсандчилик қиламан, деган ниятда солаётган шовқинлари ҳаммага ҳам ёқмайди.
 

 Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу овозу шовқинлар қанчалаб хонадонларнинг тинчини бузар эканаа?!. Баъзи уйларда қон босими баланд бўлган қариялар, оғриқдан кўнглига қил ҳам сиғмаётган беморлар, куну тун бетоб бўлиб ётган фарзандининг тепасида мижжа қоқмай чиқаётган оналар, шовқиндан қўрқиб тинмай йиғлаётган гўдаклар тонг отиши, шовқин-суронлар тўхташига интизор бўладилар. Кишилар тинчини бузаётганларни уйида ҳам юқоридага айтган ҳолатлар бўлганда шу ишни қилишармиди? 


Динимизда бошқаларга тили ва қўли билан озор етказишдан қайтарилган. Исломда инсонларни қўрқитиш зулм ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон мусулмонни қўрқитиши ҳалол бўлмайди", дея марҳамат қилганлар. 
 
Янги йил арафасида пақилдоқ ва салютлар нархи қанча қиммат бўлиши ҳаммамизга ма‘лум. Мана шу нарсаларга пулларини исроф қилиб, уни ҳавога учирмай, эҳсон қилинса, қандай ҳам яхши амал бўларди. 

Буларни нега ёзаяпмиз?! Илтимос, ўзингизнинг озгина хурсандчилигингизни, деб бошқаларга озор берманг, бизни ўз уйимизда тинч яшашга қўйинг, ўзгаларга озор беришни бас қилинг!"

Жозиба Жамол қизи,
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом та‘лим муассасаси ўқитувчиси

ИНФОГРАФИКА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистонлик қорилар халқаро мусобақанинг якуний босқичида

13.08.2025   3876   1 min.
Ўзбекистонлик қорилар халқаро мусобақанинг якуний босқичида

Хабар берганимиздек, Саудия Арабистонида Подшоҳ Абдулазиз номидаги Қуръони карим ҳифзи, қироати ва тажвиди бўйича 45-халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.


Мусобақанинг “Ҳифз” йўналишида “Кўкалдош” билим юрти талабаси Шукурбек қори Шуҳратбеков ва “Қуръони каримнинг 15 жузини тажвид билан ёддан ўқиш” йўналишида эса “Саййид Муҳйиддин махдум” билим юрти талабаси Достонбек қори Содиқов иштирок этмоқда.


Қориларимиз мазкур мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, якуний босқичга этиб келди.


Бугун Тошкент вақти билан 18:30 да юртимиз вакиллари мусобақанинг якуний босқичида иштрок этади.


Аллоҳ таолодан Ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган қориларимизга муваффақият сўраймиз. 

Мусобақани қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=S9itwRapjlI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистонлик қорилар халқаро мусобақанинг якуний босқичида Ўзбекистонлик қорилар халқаро мусобақанинг якуний босқичида Ўзбекистонлик қорилар халқаро мусобақанинг якуний босқичида Ўзбекистонлик қорилар халқаро мусобақанинг якуний босқичида Ўзбекистонлик қорилар халқаро мусобақанинг якуний босқичида
Ўзбекистон янгиликлари