Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Май, 2026   |   18 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:44
Қуёш
05:15
Пешин
12:25
Аср
17:19
Шом
19:29
Хуфтон
20:54
Bismillah
06 Май, 2026, 18 Зулқаъда, 1447
Мақолалар

РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

12.01.2025   10566   1 min.
РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Абу  Ҳурайра розияллоҳу  анҳу  айтадилар:
“Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уч нарсани: ҳар ойда уч кун ро‘за тутишни, чошгоҳдаги икки ракатни, ухлашдан олдин витр о‘қишни васият қилганлар”.

РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарё имом-хатиблари учун семинар ўтказилди

06.05.2026   860   1 min.
Қашқадарё имом-хатиблари учун семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Рахматилло домла Усмонов Чироқчи туманидаги "Ҳазрати Умар" жоме масжидида сайёр семинар ўтказди. Тадбирда туман бош имом-хатиблари ҳамда Чироқчи ва Кўкдала тумани имом-хатиблари иштирок этди.


Семинарда 2026 йилнинг биринчи тўрт ойи давомида ҳудудларда олиб борилган маънавий-маърифий ишлар, аҳоли билан мулоқот самарадорлиги ҳамда ёшлар тарбиясига доир масалалар муҳокама қилинди.

 

Устувор вазифалар белгиланди


Учрашув давомида имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар аниқлаб берилди. Хусусан, масжид, зиёратгоҳ ва қабристонларнинг ободлиги ва тартибига доимий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайитига муносиб тайёргарлик кўриш ва байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш юзасидан амалий кўрсатмалар берилди.


Бош имом-хатиб нутқида маърузалар мазмунан бой, ҳаётий мисолларга асосланган ва таъсирчан бўлиши лозимлигини алоҳида қайд этди. Аҳоли, айниқса ёшлар қалбига етиб борадиган услубда тарғибот ишларини олиб бориш ва замонавий ахборот майдонида фаолликни ошириш муҳим вазифа сифатида белгиланди.


Фаолият таҳлил қилинди


Жойларда аниқланган айрим камчиликлар батафсил таҳлил қилиниб, уларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Тарғибот ишларини янада фаоллаштириш ва аҳоли билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.


Семинар якунида барча имом-хатибларга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, жойларда соғлом маънавий муҳитни таъминлаш ва жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.


Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Қашқадарё имом-хатиблари учун семинар ўтказилди Қашқадарё имом-хатиблари учун семинар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари