Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июл, 2025   |   22 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:25
Қуёш
05:05
Пешин
12:34
Аср
17:39
Шом
19:58
Хуфтон
21:30
Bismillah
17 Июл, 2025, 22 Муҳаррам, 1447
Мақолалар

Расулуллоҳ ﷺнинг мерослари тарқатилмоқда

13.01.2025   17946   1 min.
Расулуллоҳ ﷺнинг мерослари тарқатилмоқда

Мақоланинг аудио шакли

Саҳобалар ичида энг зеҳни ўткири Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кунлардан бирида бозорга бордим. Одамларнинг мол-дунё билан овора эканликларини кўриб уларга:

– Сиз бу ерда савдо-сотиқ билан машғулсиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари тарқатилаётганидан хабарингиз йўқми? – дедим. Савдогарлар қўлларидаги молларини ташлаб:

– Йўқ, қаерда? – деб ҳовлиқиб сўрадилар.

– Фалон масжидда, – деб жавоб бердим. Улар шошиб масжид томон югуриб кетишди.

Аммо бироздан сўнг қайтиб келиб:

– Нега бизни алдадингиз? Масжидда ҳеч қандай мерос тарқатилмаяпти-ку? –дейишди.

Мен:

– Қандай қилиб? Ахир масжидда кимларни кўрдингиз? – деб сўрадим.

Улар:

– Қуръон ўқиётган қориларни ва ҳадис ўрганаётган толиби илмларни, –дейишди.

– Ана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросларидир, – деб жавоб бердим.

“Ўзимдан сўнг сизга икки нарса қолдирдим, агар уларни маҳкам тутсангиз ҳаргиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарнинг ҳадисидир”, деган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин”.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Имом Абу Ҳанифа кўришган саҳобалар

14.07.2025   3190   1 min.
Имом Абу Ҳанифа кўришган саҳобалар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳақиқатда, имом Абу Ҳанифа Расули Мустафога эргашган саҳобаларидан баъзиларини кўрган, унинг кўргани саҳиҳдир ва бу гуруҳнинг сони етти нафардир ва шу сабаб шарафдир. 
Анас, Жобир, Маъқал ибн Ясор шунингдек, Восила ибн Асқоъ – вафо эгаси. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Унайс, у ибн Жазъи деб  ҳам танилган. Оиша билан якунлайман, удир бинти Ажрад. Улар асрларнинг энг яхшисидан, поклик эгаларидан эдилар

Шарқ муфтийси, Бурҳонуддин Иброҳим ибн Ҳасан Мулла Аҳсоий ёзган.

Изоҳ: Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеинлардан ҳисобланадилар. У зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан еттиталари билан кўришдим. Улар: Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Жазъи Зубайдий. Жобир ибн Абдуллоҳ, Маъқал ибн Ясор, Восила ибн Асқоъ, Оиша бинти Умар ва Абдуллоҳ ибн Унайсдир”, деганлар.