Қиёмат қоим бўлишининг яна бир белгиси – мусулмонларнинг Қуддусни фатҳ этиши саналади.
Сийрат ва тарих илми бўйича мутахассислар Қуддус фатҳи Умар розияллоҳу анҳу даврида ҳижрий 16 йилида якунланганини қайд этишган.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг шахсан ўзлари Қуддусга маҳаллий аҳоли билан тинчлик шартномаси тузиш учун борадилар ва у ерда масжид қурилади.
Имом Аҳмад Убайд ибн Адамдан унинг Каъбул Ахбор билан суҳбатини келтиради:
“Умар розияллоҳу анҳу сўрадилар:
- Намозни қаерда ўқиганим яхши, деб ўйлайсиз?
Каъб айтади:
Умар розияллоҳу анҳу дедилар:
- Йўқ, бу яҳудийларникига ўхшаш бўлиб қолади. Мен намозимни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам адо этган жойда ўқийман.
Кейин Умар розияллоҳу анҳу қибла томонга қараб намоз ўқидилар, сўнг ридоларидан чангларни қоқиб ташладилар.
Шу ўринда Каъбул Ахбор раҳматуллоҳи алайҳ ҳақида тўхталиб ўтсак. У аҳли китобларнинг буюк олимларидан бўлган. Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврида Исломни қабул қилган. Умар розияллоҳу анҳу даврида Мадинага кўчиб ўтган. Сўнгра Шомда яшади ва Усмон розияллоҳу анҳу даврида вафот этган.
Маълумки, салибчилар Қуддусни 100 йил давомида эгаллаб турди. Ниҳоят бу муборак жойни буюк жангчи ва ҳимоячи Султон Салоҳиддин раҳимаҳуллоҳ фатҳ этган.
Аллоҳ таоло унга Умар розияллоҳу анҳунинг ғалабасидек ғалаба берди. Ғалаба кўлами бўйича унга тенг келадигани Константинополни забт этган Султон Муҳаммад Фотиҳ раҳимаҳуллоҳ эди.
Муҳаммад Фотиҳ (ҳижрий 832-886 / милодий 1432-1481) – 1444 ва 1451-1481 йилларда Усмонли султони. У фатҳ сиёсатини фаол олиб борди. Усмонли қўшинининг 26 та юришига раҳбарлик қилган. Константинополни 1453 йил қўлга киритди ва уни Усмонли халифалигининг пойтахтига айлантирди.
Византия мавжудлигига нуқта қўйди, кейин Сербия (1459), Мореа (1460), Требизонд империяси (1461), Босния (1463), Эвбеяни (1471) фатҳ этди.
Караман подшоҳлиги (1471), Қрим хонлиги ва Албанияни бўйсундирди (1475), Албания (1479). Оққўюнли давлати ҳукмдори Узун Ҳасан билан муваффақиятли урушлар олиб борган.
Манбалар асосида
Баҳриддин ХУШБОҚОВ
таржимаси.
حدثنا أبو مسلم نا أبو عاصم عن إسماعيل بن رافع أخبرني رجل من بني تميم قال: قدم سعد فقام إليه عبد الرحمن بن سائب فقال: قال: مرحبا بابن أخي قد بلغني أنك حسن الصوت بالقرآن قال: قلت: نعم بحمد الله قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم يقول: ليس منا من لم يتغن بالقرآن.
Бани Тамим қавмидан бўлган бир кишидан ривоят қилинади: “Саъд келди. Шунда Абдураҳмон ибн Соиб унга туриб: “Хуш келибсан, жиян. Эшитишимча Қуръонни чиройли овозда қироат қиларкансан?” деди.
У: “Ҳа, Аллоҳга ҳамд бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг: “Қуръонни оҳанг билан ўқимаган биздан эмас”, деганларини эшитганман”, деди”.
Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бизни Қуръонни ўқишда оҳанг, яъни овозни имкон қадар яхшилашга ундаганлар. Чунки гўзал овознинг қалбга таъсири кучли бўлиб, қироат қилувчига ҳам, тингловчига ҳам хушуъ (тавозели) бўлишга ва мулоҳаза юритишга ёрдам беради.
Лекин бунда қуръоний лафзни ўзгартириб юбормаслик, бирон ҳарфни тушириб қолдирмаслик ёки зиёда қилиб қўймаслик шарт қилинади.
Шунингдек, оҳангга берилиб кетиб, тиловат ҳукмларидан четга чиқиб кетиш ҳам ҳаромдир.
“Биздан эмас” деганларида суннатимизга амал қилувчи эмас, бизнинг йўлимиздан юрувчи эмас деган маъно назарда тутилган. Диндан чиқиш маъносида айтилмаган.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси