Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Апрел, 2026   |   1 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:13
Қуёш
05:38
Пешин
12:27
Аср
17:08
Шом
19:11
Хуфтон
20:29
Bismillah
19 Апрел, 2026, 1 Зулқаъда, 1447

Фақат Унинг Ўзи абадийдир

20.01.2025   6992   1 min.
Фақат Унинг Ўзи абадийдир

Қачонки Аллоҳ таоло: "Ҳар бир нафс ўлимнинг мазасини тотгувчидир" (Оли Имрон сураси, 185-оят) оятини нозил қилганида, фаришталар: "Биз нафс эмасмиз, балки биз покиза руҳлармиз", дедилар.
Шунда Аллоҳ таоло: "Унинг устидаги (яъни ердаги) барча нарса ҳалок бўлгувчидир" (Раҳмон сураси, 26-оят)ни нозил қилди.
Шунда фаришталар: "Биз ерда эмас, балки осмондамиз", дедилар.
Шунда Аллоҳ таоло: "Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз" (Қасас сураси, 88-оят)ни нозил қилди.
Шунда фаришталар Роббиларига сажда қилиб: "Фақат Унинг Ўзи абадийдир", деб тасбиҳ айтдилар.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар

Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбар алайҳиссалом

17.04.2026   9421   1 min.
Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбар алайҳиссалом

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ё Аллоҳнинг Расули, мушрикларни дуойи бад қилинг", дейишган эди, у зот алайҳиссалом: "Мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Мен раҳмат қилиб юборилганман", дедилар (Имом Муслим ривояти).