Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Сентябр, 2025   |   18 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:38
Қуёш
05:58
Пешин
12:25
Аср
16:50
Шом
18:45
Хуфтон
19:59
Bismillah
10 Сентябр, 2025, 18 Рабиъул аввал, 1447
Мақолалар

Тишга пломба қўйишдан олдин таҳорат бўлиши шартми?

28.01.2025   6867   1 min.
Тишга пломба қўйишдан олдин таҳорат бўлиши шартми?

Cавол: Тишимни даволатдим. Таҳоратим бор эди, лекин шифокор тишимни тозалаётганда қон чиқиб кетди. Шундан кейин пломбалаб қўйди. Энди таҳоратларим чала бўлиб қолмайдими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини ювиш остини ювиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Президент ташаббуси амалда!

08.09.2025   1340   1 min.
Президент ташаббуси амалда!

Лондондан қайтарилган афсонавий Зандана матолари, Темурийлар ва Бобурийлар даврига оид нодир артефактлар, миллий кашталар Ислом цивилизацияси марказига олиб келинди.


 

Батафсил видеода 


Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари