Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Июл, 2026   |   17 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:42
Қуёш
05:12
Пешин
12:34
Аср
17:33
Шом
19:45
Хуфтон
21:12
Bismillah
31 Июл, 2026, 17 Сафар, 1448
Мақолалар

Мулойимлик – илмнинг отаси...

11.02.2025   17795   1 min.
Мулойимлик – илмнинг отаси...

#kun_hikmati 

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Ҳилм – илмнинг вазири. Мулойимлик – илмнинг отаси. Тавозеъ эса илмнинг либосидир”.

– Ҳилм – қийинчиликларга сабрли ва матонатли бўлиб, ғазабни ичга ютиш, одамлар билан муомалада юмшоқ бўлишдир. Бунинг акси – ғазаб, жиззакилик ва сержаҳлликдир.

– Мулойимлик – юмшоқлик, оғир-босиқлик билан муомала қилиш. Унинг акси – дағаллик, қўполлик, бағритошлик, қўрсликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўрадир”, деганлар.

– Тавозеъ – ўзини катта тутмаслик. Бунинг акси – такаббурлик, ўзини катта санаш, ғурурланиш.

#hilm #ilm #muloyimlik

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хоразмда имомлар ўртасида "Заковат" ва спорт мусобақалари ўтказилди

29.07.2026   8025   1 min.
Хоразмда имомлар ўртасида

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги томонидан имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида «Заковат» интеллектуал беллашуви ҳамда стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.


Диний соҳа ходимларининг интеллектуал ва жисмоний салоҳиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбирлар қизғин баҳсларга бой бўлди.


Мусобақалар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланди:


«Заковат» беллашувида:

  • 1-ўрин — Урганч шаҳри жамоаси;

  • 2-ўрин — Боғот, Тупроққалъа ва Гурлан туманлари жамоалари;

  • 3-ўрин — Янгиариқ ва Шовот туманлари жамоалари.


Стол тенниси турнирида:

  • 1-ўрин — Жумамуродов Жумамурод (Урганч шаҳри «Охун бобо» масжиди имом-ноиби);

  •  2-ўрин — Отажонов Давронжон (Қўшкўпир тумани «Шайх Абдулла» масжиди имом-хатиби);

  • 3-ўрин — Раҳматуллаев Зиёвуддин (Боғот тумани «Бежганик бобо» масжиди имом-ноиби).

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари ҳамда қимматбаҳо туҳфалар билан муносиб рағбатлантирилди.

Аллоҳ таоло юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган диний соҳа ходимларининг эзгу саъй-ҳаракатларига муваффақиятлар ато этсин. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Хоразмда имомлар ўртасида Хоразмда имомлар ўртасида Хоразмда имомлар ўртасида Хоразмда имомлар ўртасида
Ўзбекистон янгиликлари