Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:16
Қуёш
07:42
Пешин
12:23
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:18
Bismillah
15 Декабр, 2025, ,
Янгиликлар

Таклиф ва сўровлар ўрганилиб, ҳал этилмоқда

26.02.2025   13563   1 min.
Таклиф ва сўровлар ўрганилиб, ҳал этилмоқда

Бугун чоршанба. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига юртимизнинг турли жойларидан келган юртдошларимизни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков қабул қилди.

Уларнинг ҳаж ва умра, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда қилган мурожаатларини тинглади.

Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва сўровлар атрофлича ўрганилиб, Диний идора ваколати доирасида ҳал этишга йўналтирилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Таклиф ва сўровлар ўрганилиб, ҳал этилмоқда Таклиф ва сўровлар ўрганилиб, ҳал этилмоқда Таклиф ва сўровлар ўрганилиб, ҳал этилмоқда Таклиф ва сўровлар ўрганилиб, ҳал этилмоқда Таклиф ва сўровлар ўрганилиб, ҳал этилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аравада тавоф ва саъй қилиш

10.12.2025   4630   1 min.
Аравада тавоф ва саъй қилиш

Савол: Онам тавофнинг биринчи айланасидан кейин касал бўлиб қолди ва мен қолган тавоф ва саъйларини аравага ўтиргизиб қилдирдим. Биз жарима тўлаймизми?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Юришга қодир бўлган киши учун тавоф ва саъйни юриб бажариш вожиб саналади. Шунинг учун юришга қодир бўла туриб, узрсиз аравада ёки электромобилда тавоф ёки саъй қилса, қайта бажариш ёки ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Юриб тавоф  қилишга соғлиги тўғри келмаган шахслар эса узрли саналади. Бундай узрли инсонлар мазкур икки амални арава ёки бошқа жиҳозларда бажаришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.