Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Октябр, 2026   |   7 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:19
Қуёш
06:38
Пешин
12:08
Аср
15:55
Шом
17:42
Хуфтон
18:57
Bismillah
18 Октябр, 2026, 7 Жумадул аввал, 1448

Маййитнинг қарзини тезроқ узиш

27.02.2025   7113   1 min.
Маййитнинг қарзини тезроқ узиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг руҳи унинг қарзи тўланмагунча ушлаб турилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмон инсон вафотидан олдин қарзларини тўлашга ҳаракат қилиши лозим. Агар бунга қодир бўлмаса, унинг қарзини ворислари меросдан тўлайди. Мерос бўлмаса, ўз ёнларидан тўласалар ҳам бўлади. Агар улар ҳам қодир бўлмаса, мусулмонлардан имкони бор инсонлардан бирортаси бунга ҳаракат қилиши керак.

2. Шариат одамларга бўлган ҳақларга эътиборсизлик қилишдан, хусусан, қарзни ўз вақтида бермасликдан огоҳлантирган. Мусулмон инсон Аллоҳдан ёрдам сўраб, ўз қарзларини имкон қадар тезроқ узишга ҳаракат қилиши керак, шунда у вафот этганида зиммасида ҳеч кимнинг ҳаққи қолмайди.

Абдулмуқсид Пўлатов,
Ҳадис илми мактаби талабаси.

Бошқа мақолалар
Видеолар

«Ҳаким Термизий ҳақида эшитганмисиз?»

17.10.2026   6512   1 min.
«Ҳаким Термизий ҳақида эшитганмисиз?»
 

Фарзандингиз Ҳаким Термизий каби буюк аллома бўлишини истайсизми? Унда ушбу суҳбатни томоша қилиб, манфаат олинг!

 

Баҳодиржон Аъзамжонов — Ўзбекистон халқаро ислом академияси тадқиқотчиси ҳамда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

 

Ушбу медиамаҳсулот Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 02-07/7708-сон хулосаси асосида «Зиё» медиа маркази томонидан тайёрланди.

Видеолавҳалар