Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорларига биноан бу йилги Рамазон ойи «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида юқори савияда ўтказилмоқда. Рамазоннинг учинчи куни (3 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Учтепа туманига ташриф буюрди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги, «Вақф хайрия» жамоат фонди ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларнинг 35 нафар фарзанди учун суннат тўйи ўтказилди.
Хайрли тадбир давомида болажонларга кийим-кечаклар ва совға-саломлар тақдим этилиб, уларнинг қувончига қувонч улашилди. Тўйхонада ош дамланиб, меҳмонлар ва юртдошларга дастурхон ёзилди.
Бундай хайрли ва саховатли ишлар мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилиб, халқимизга бўлган меҳр-эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Сирдарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати