Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Август, 2025   |   3 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:19
Қуёш
05:43
Пешин
12:30
Аср
17:09
Шом
19:10
Хуфтон
20:27
Bismillah
26 Август, 2025, 3 Рабиъул аввал, 1447
Янгиликлар

Туркия телеканалларининг Рамазон дастурларида Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиб этилмоқда

04.03.2025   12479   1 min.
Туркия телеканалларининг Рамазон дастурларида Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиб этилмоқда

Туркиянинг "ТРТ-Аваз" ва "Самарқанд-ТВ" телеканалларининг муборак Рамазон ойи учун мўлжалланган дастурларида Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ҳақидаги кўрсатувлар намойиш этиляпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
 

Мазкур телеканалларнинг муборак Рамазон дастурлари учун айнан Ўзбекистонни танлагани бежиз эмас. Чунки, турк халқи мамлакатимизни "Ота юрт" дея эъзозлайди, муштарак миллий ва диний қадриятларимизнинг асосларини Мовароуннаҳрда деб билади.

 

"ТРТ-Аваз" теканалида намойиш этилаётган "Туркистонда сўзнинг моҳияти", "Самарқанд-ТВ"да тақдим этаётган "Саҳарлик мажлиси" ва "Ифтордан аввал" дастурлари бутун Рамазон ойи давомида "прайм-тайм" вақтида эфирга узатилаётгани эътиборга моликдир.

 

Қайд этиш керакки, дастурлар давомида мамлакатимизнинг тарихий ва муқаддас диний қадамжолари, Мовароуннаҳрда етишиб чиққан ислом оламидаги машҳур олимлар, шунингдек, сўнгги йилларда юртимиздаги қадимий зиёратгоҳларни асраб-авайлаш ва ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар телетомошабинлар эътиборига тақдим этиляпти.

 

Мазкур телелойиҳалар мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш ва юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманганда ҳам спорт мусобақалари бошланди

25.08.2025   4648   1 min.
Наманганда ҳам спорт мусобақалари бошланди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Наманганда диний соҳа ходимлари ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар бошланди.
 

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов ва бош имом-хатиб Мусохон домла Аббосиддинов иштирокчиларга мурожаат қилиб, мусобақанинг аҳамияти ҳақида тўхталди ва барчага омад тиладилар.


16 жамоа иштирок этган футбол беллашувларида Ҳидоя ўрта махсус таълим муассасаси, Наманган шаҳар, Давлатобод ва Чортоқ туманлари ярим финалга йўл олди. Ярим финал ва финал баҳслари эртага бўлиб ўтади.


Шунингдек, имом-хатиблар ва имом-ноиблар ўртасида стол тенниси, отинойилар ўртасида шахмат ва шашка мусобақалари ҳам қизғин тарзда ўтди. Ғолиблар эртага футбол финалидан сўнг тақдирланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Наманганда ҳам спорт мусобақалари бошланди Наманганда ҳам спорт мусобақалари бошланди Наманганда ҳам спорт мусобақалари бошланди Наманганда ҳам спорт мусобақалари бошланди Наманганда ҳам спорт мусобақалари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари