Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Октябр, 2025   |   18 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:11
Қуёш
06:29
Пешин
12:15
Аср
16:06
Шом
17:54
Хуфтон
19:06
Bismillah
10 Октябр, 2025, 18 Рабиъус сони, 1447
Мақолалар

Ният қилиб саҳарликка турмаса бўладими?

05.03.2025   4952   1 min.
Ният қилиб саҳарликка турмаса бўладими?

Cавол: Рўзада ифтордан кейин ётишдан олдин рўзага ният қилиб саҳарликка турмаса бўладими?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Эртаси куни тутадиган рўзаси дуруст, лекин саҳарлик қилиш суннатини тарк қилган бўлади. Саҳарликнинг савобидан қуруқ қолади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар: Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бор (Муттафақун алайҳ).

Демак, саҳарлик билан рўза тутишга одатланиш керак. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво
маркази.

Рамазон
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳақиқий нажот – бирликда!

09.10.2025   1630   2 min.
Ҳақиқий нажот – бирликда!

Бугунги кунда “жиҳод” сўзи атрофида турли нотўғри тушунчалар тарқалмоқда. Айримлар уни ғаразли мақсадларда талқин қилиб, ёшларимизни алдашга, тўғри йўлдан оғдиришга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам биз ҳақиқий жиҳод нима эканини билишимиз, унинг тарихий ва шариатдаги ўрнини тўғри англашимиз жуда муҳимдир.

Жиҳод бу – ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган баъзи бир “даъватчилар” даъво қилаётганидек исломни куч билан ёйиш, қурол ёрдамида тарқатиш воситаси эмас. Аксинча, душманликни кетказиш, зулмни бартараф этиш ва заифларни ҳимоя қилиш йўлидир.

Тарихдан маълумки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни иложи борича қўлни тийишга ва мушрикларни кечиришга чақирар эдилар. Ҳатто ўзини ҳимоя қилиш учун ҳам кофирларга қарши жанг қилишга рухсат йўқ эди. Аллоҳ таоло: “Ўзларига қарши уруш очилганларга зулм қилингани учун уларга (уруш учун) изн берилди. Аллоҳ уларга нусрат беришга ўта қодирдир” (Ҳаж 39) оятини нозил қилди ва бу мусулмонлар учун кофирларга қарши уруш қилишга изн берувчи биринчи оят бўлди. Эътибор беринг! Аллоҳ таоло “Ўзларига қарши уруш очилганларга зулм қилингани учун…” демоқда. Демак, Қурайш кофирлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг саҳобаи киромларига истаганларича озор беришган, зулм қилишган ва мусулмонларга қарши уруш очишган. Ва ниҳоят мазкур оят карима билан мусулмонларга мазлум бўлганлари, азоб-уқубатга қолганлари учун кофирларга қарши уруш қилишга рухсат берилган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жиҳод – ҳеч қачон ҳукумат барпо қилиш ёки йўқ жойдан қўзғолон кўтариш учун жорий этилмаган.
Бугунги тинчлик ва мусулмонлар ибодатларини эмин-эркин бажараётган замонда ижтимоий тармоқлар орқали жиҳод оятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда.

Қуръони каримда жиҳод ва қитолдан кўра жуда кўп учрайдиган ва такрор-такрор келадиган “афв”, “кечирим”, “лутф”, “адолат” каби сўзларни ҳам борлигини унутманг! Ёшларнинг умрини хазон қилманг! .

Демак, жиҳод – бу қурол ёрдамида исломни тарқатиш ёки нотинчлик чиқариш эмас, нафсга қарши курашишдир. Бугун тинчлик ҳукм сураётган юртимизда асосий жиҳод – илм олиш, яхшиликка даъват қилиш, ёмонликдан қайтариш ва нафсни ислоҳ қилишдир.

Ҳақиқий нажот – бирликда, тинчликда ва тўғри ақидададир.

Алимардон Кароматов,

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси

Матбуот котиби