Самарқанд шаҳрида яшовчи муҳтож ва кекса инсонларнинг ҳолидан хабар олиш бўйича хайрли ташаббус амалга оширилди. Вилоят бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов, “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали раҳбари А.Султонов ва “Шоҳи Зинда” масжиди имом-хатиби С.Мирзаев ҳамроҳлигида миллати рус бўлган Галашев Дмитрий (1955-й.) ва Воронина Марина онахон (1931-й.) ҳол-аҳвол сўралиб, Рамазон ҳадялари улашилди.
Ташриф чоғида эҳтиёжмандларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Миллатидан қатъи назар, ҳар бир инсонга меҳр-оқибат ва ғамхўрлик қилиш халқимизга хос фазилатдир.
Аллоҳ таоло барча эзгу ишларга барака ато этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир" (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).