Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Июн, 2025   |   13 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:37
Шом
19:58
Хуфтон
21:36
Bismillah
09 Июн, 2025, 13 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Меҳр-мурувват йўлида

14.03.2025   9801   1 min.
Меҳр-мурувват йўлида

Самарқанд шаҳрида яшовчи муҳтож ва кекса инсонларнинг ҳолидан хабар олиш бўйича хайрли ташаббус амалга оширилди. Вилоят бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов, “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали раҳбари А.Султонов ва “Шоҳи Зинда” масжиди имом-хатиби С.Мирзаев ҳамроҳлигида миллати рус бўлган Галашев Дмитрий (1955-й.) ва Воронина Марина онахон (1931-й.) ҳол-аҳвол сўралиб, Рамазон ҳадялари улашилди.


Ташриф чоғида эҳтиёжмандларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Миллатидан қатъи назар, ҳар бир инсонга меҳр-оқибат ва ғамхўрлик қилиш халқимизга хос фазилатдир.


Аллоҳ таоло барча эзгу ишларга барака ато этсин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Меҳр-мурувват йўлида Меҳр-мурувват йўлида
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мурожаат ва таклифлар тингланди

28.05.2025   11931   1 min.
Мурожаат ва таклифлар тингланди

Бугун, 28 май куни чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.


Қабул жараёнида Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизнинг турли туманларидан келган фуқаролар томонидан билдирилган шаръий масалалар, ишга жойлашиш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга мулоҳазалар атрофлича ўрганилди.


Шунингдек, масъулларга тегишли масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Мурожаат ва таклифлар тингланди Мурожаат ва таклифлар тингланди Мурожаат ва таклифлар тингланди Мурожаат ва таклифлар тингланди Мурожаат ва таклифлар тингланди
Ўзбекистон янгиликлари