Уйнинг томига чиқиб олган эчки шу атрофдан ўтиб қолган бўрини ҳақорат қила бошлади. Бўри тепада турган эчкига қараб: “Мени ўзингга эмас, турган жойингга ишониб ҳақорат қиляпсан”, деди ва нари кетди. Бироздан сўнг эчки томда зерикиб, қорни очиб, пастга тушди ва яйловга қараб юрди. Уни панада пойлаб турган бўри бир зумда тутиб, бўғзидан олди...
Хулоса шуки, бу беш кунлик дунёда бир-биримизга ҳаётда қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъий назар фақат яхшилик қилиб яшайлик. Зеро, яхшилигимиз ҳам, ёмонлигимиз ҳам эртага Қиёматда ўзимизга қайтиши ҳақида Аллоҳнинг сўзи бор: “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради” (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
Акбаршоҳ Расулов
Жорий йилнинг 12–15 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БААнинг “HEDAYAH” халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва X-Media жамоаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг дин ва жамоат етакчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.
Бошқа жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидан 25 нафар иштирокчи қатнашган мазкур тренинг замонавий медиа технологиялари, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга бағишланди.
Семинар давомида назариядан амалиётга ўтган иштирокчилар видео контент яратиш, сценарий ёзиш, фактларни текшириш, рақамли платформаларда аудиторияни жалб этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.
Бу каби семинар-тренинглар замонавий медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, жамият билан мулоқотни янада самарали, мазмунли ва ишончли йўлга қўйишда жуда фойдали экани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати