Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда. “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида бўлиб ўтаётган хайрли ишларда ўтган йилнинг июл ойидан жорий йилнинг 24 мартига қадар 473 972 нафар юртдошимиз қамраб олинди. Уларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, тинчлик қадри ва шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.
Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилди.
Диний соҳа вакиллари билан бир қаторда 11 мингдан зиёд ҳожилар иштирок этаётган тадбирлар натижасида низоли оилалар яраштирилмоқда, ёт унсурлар таъсирига тушиб қолганлар тўғри йўлга қайтмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا محمد بن معاذ بن يوسف المروزي نا خالد بن مخلد نا موسى بن يعقوب أخبرني عبد الله بن كيسان أخبرني عبد الله بن شداد بن الهاد عن أبيه عن ابن مسعود قال: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: ”إن أولى الناس بي يوم القيامة أكثرهم علي صلاة.“
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини – менга энг кўп салавот айтганидир”, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси