Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июн, 2025   |   7 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:09
Қуёш
04:51
Пешин
12:26
Аср
17:34
Шом
19:54
Хуфтон
21:30
Bismillah
03 Июн, 2025, 7 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир

27.03.2025   9194   1 min.
Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир

Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда. “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида бўлиб ўтаётган хайрли ишларда ўтган йилнинг июл ойидан жорий йилнинг 24 мартига қадар 473 972 нафар юртдошимиз қамраб олинди. Уларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, тинчлик қадри ва шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. 

Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилди. 


Диний соҳа вакиллари билан бир қаторда 11 мингдан зиёд ҳожилар иштирок этаётган тадбирлар натижасида низоли оилалар яраштирилмоқда, ёт унсурлар таъсирига тушиб қолганлар тўғри йўлга қайтмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати 

Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир Ҳожилар катта кўмакчи бўлаётир
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Сиз шундай касалликка чалинганмисиз?

23.05.2025   6532   1 min.
Сиз шундай касалликка чалинганмисиз?

Дунёда бир касаллик бор. Унинг номи "неъматга ўрганиб қолиш"дир.

Бунда неъматларга шу қадар ўрганиб қоласизки, гўё улар неъмат эмасдек.

Уйингизга кирасиз. Аҳлингиз соғ-саломат. Бунинг учун шукр қилмайсиз. Чунки бу неъматга ўрганиб қолгансиз.

Истаган нарсангизни сотиб оласиз. Буни сизга инъом қилган Зотга шукр қилмайсиз. Чунки сотиб олишга ўрганиб қолгансиз.

Уйқудан уйғонасиз. Соғ-саломатсиз. Ҳамд айтмайсиз. Чунки аъзоларингиз шу қадар яхши ишлаяптики, уларнинг ичингизда борлигини ҳатто унутиб юборгансиз.

Энди билдингиз. Ҳамд ҳамроҳингиз бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ....

Абдулқодир Полвонов