Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Декабр, 2025   |   11 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:49
Пешин
12:31
Аср
15:22
Шом
17:08
Хуфтон
18:26
Bismillah
31 Декабр, 2025, 11 Ражаб, 1447

Набий ﷺнинг намоздан сўнг ўқийдиган дуолари

01.04.2025   6207   1 min.
Набий ﷺнинг намоздан сўнг ўқийдиган дуолари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар:

اللهُمَّ اجْعَلْ خَيْرَ عُمُرِي آخِرَهُ وَخَيْرَ عَمَلِي خَوَاتِمَهُ وَاجْعَلْ خَيْرَ أَيَّامِي يَوْمَ أَلْقَاكَ

«Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро ъамалий ховатимаҳу важъал хойро аййамий йавма алқока», деб айтар эдилар.

Маъноси: Алоҳим, умримнинг яхшисини охири, амалимнинг яхшисини хотимаси ва кунларимнинг яхшисини Сенга йўлиқадиган кун қил (Ибн Сунний ривояти).


Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Бошқа мақолалар
Видеолар

Зиё маскани

29.12.2025   3704   1 min.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

МУФТИЙ МИНБАРИ