Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июл, 2025   |   26 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:30
Қуёш
05:08
Пешин
12:34
Аср
17:38
Шом
19:55
Хуфтон
21:25
Bismillah
21 Июл, 2025, 26 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ҳаж – 2025” мавсуми учун дори-дармон ва тиббиёт буюмларини етказиб берувчи корхоналар ўртасида танлов эълон қилади

02.04.2025   5590   1 min.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ҳаж – 2025” мавсуми  учун дори-дармон ва тиббиёт буюмларини етказиб берувчи корхоналар ўртасида танлов эълон қилади

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: 
 

  1. Танловда иштирок этиш бўйича хат;
  2. Корхона гувоҳномаси ва раҳбарининг паспорт нусхаси;
  3. Банкдан К-2 шаклидаги маълумотнома;
  4. Корхонанинг сўнгги бир йилда банкдаги пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумот;
  5. Дори-дармон сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия;
  6. Боғланиш учун телефон рақамлари. 
     

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, зарурат бўлса қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин. Талаб этиладиган дори-дармон ва тиббиёт буюмлари рўйхати сўровга кўра тақдим этилади.

 

Танловда иштирок этиш истагида бўлган корхона ва ташкилотлар 2025 йил 8 апрель кунига қадар юқоридаги талаблар асосида ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари мумкин.

 
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефон: 71-240-04-75. 

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сув ичишдаги 5 суннат

18.07.2019   13855   1 min.
Сув ичишдаги 5 суннат
  1. Бисмиллоҳни айтиш.

 

  1. Ўнг қўлда ичиш.

 

  1. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар (Имом Муслим ривояти).

 

  1. Ўтириб ичиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сувни ўтириб ичиш соғлиқ учун фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун зарарлидир".

 

  1. Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш.

“Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб Унга ҳамд айтганидан, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД