Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Май, 2025   |   20 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:25
Қуёш
05:02
Пешин
12:24
Аср
17:26
Шом
19:41
Хуфтон
21:11
Bismillah
18 Май, 2025, 20 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди

02.04.2025   7684   1 min.
Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидини мутасаддилар иштирокида кўздан кечирдилар. Воқеа туфайли таъзияли бўлган хонадонларга ҳамдардлик билдирдилар. Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳумлар ҳақига бағишланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 31 март куни (https://t.me/muslimuzportal/40908) масжид таҳоратхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида бир неча фуқаро ҳалок бўлиб, 10 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том қисмига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар вафот этганларнинг жаноза намозларида, маърака-маросимларида ҳақларига дуолар қилишди. Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди. Тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тиланди.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан моддий ёрдамлар берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан моддий ёрдам пуллари ҳам тўлаш назарда тутилган. Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
 

Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Яшашдан муддао не?

15.05.2025   4065   1 min.
Яшашдан муддао не?

Вафот этганингиздан кейин нималар бўлишини тасаввур қиласизми? Бир неча соат ўтиб, сиз учун йиғлаётган одамларнинг йиғиси тўхтайди. Яқин қариндошларингиз ҳам ҳаёт ташвишларига овунади.


Кўп ўтмай, раҳбарингиз ўрнингизга бошқа ходим топади. Яқинларингиз, фарзандларингиз ишга, тирикчилик ташвишига тушиб кетади. 


Бир ой ўтгандан сўнг турмуш ўртоғингиз ҳам сизни камроқ эслай бошлайди. Ҳа, одам ўзи ўйлаганидан кўра тезроқ унутилади. 


Модомики, одамлар сизни шунчалар тез эсдан чиқарар экан, бу ўлчовли умрингизни ким ёки нима учун сарфламоқдасиз? Бир умр “Одамлар нима деркин?” деб яшаб ўтмаяпсизми? Яшашдан мақсадингиз нима ўзи?


Бир лаҳза тин олиб, шулар ҳақда ўйлаб кўринг. Бу оламга келтирилиш сабабингиз ҳақида мулоҳаза юритинг. Яқинларингизни ҳаётлик чоғида қадрлангки, вақти етганда қадр топасиз. Аллоҳ таоло Ўзи рози бўладиган ҳаммамизга мазмунли ҳаёт, хайрли оқибат насиб этсин! 
 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар