Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Июн, 2025   |   2 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
27 Июн, 2025, 2 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Тошкент ислом институти талабаси Ўзбекистонда 2-ўринни эгаллаб, жаҳон кубогига йўлланма олди

05.04.2025   31486   1 min.
Тошкент ислом институти талабаси Ўзбекистонда 2-ўринни эгаллаб, жаҳон кубогига йўлланма олди

Жорий йил 2-4 апрель кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш турлари бўйича барча ёш тоифалари ўртасида беллашув ўтказилди.
400 дан ортиқ полвонлар ўртасида Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Бобоназаров Муҳаммад Содиқ тош кўтариш тури бўйича 18-23 ёшлилар орасида 95 кг+ вазн тоифасида фахрли 2-ўринни олди.  
Шунингдек, Муҳаммад Содиқ 2025 йил 26 апрель санасида ўтказиладиган Жаҳон кубогида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Мусобақани Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш федерацияси президенти Вохиддин Нажмиддинов, гиннес рекордчи ва профессионал спортчилар кузатиб бордилар. Мусобақа якунида ғолибларга Спорт вазирлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

https://t.me/oliymahad/34952

Тошкент ислом институти талабаси Ўзбекистонда 2-ўринни эгаллаб, жаҳон кубогига йўлланма олди Тошкент ислом институти талабаси Ўзбекистонда 2-ўринни эгаллаб, жаҳон кубогига йўлланма олди Тошкент ислом институти талабаси Ўзбекистонда 2-ўринни эгаллаб, жаҳон кубогига йўлланма олди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

“Гуруҳбозлик қилманг!”

26.06.2025   2991   1 min.
“Гуруҳбозлик қилманг!”

Сабрсизлик мусулмонлар орасида турли ихтилофлар, уруш-жанжаллар келиб чиқишига сабаб бўлади. Аллоҳ Таоло сабр қилувчилар билан бўлади. Уларни турли ёмонликлардан асрайди. Сабр қилмай, чидамсиз бўлганлар эса, ихтилоф гирдобига дучор бўладилар.

Ояти кариманинг охирида Аллоҳ таоло: “Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир”, деб марҳамат қилган.

Шунингдек, Аллоҳ таоло “Рум” сураси 31-32 оятларда мўмин-мусулмонларга қуйидаги хитобни қилади: “...Ва мушриклардан бўлманг. Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир жамоа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан бўлманг”.

Демак, динда тафриқага тушиш мушрикларнинг иши бўлиб танилган экан. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ихтилоф чиқариш, талашиб-тортишиш ҳам мушрикларнинг иши экан. Ҳар бир жамоа ўз олдидаги нарсадан шод бўлиб, бошқаларни паст санаши ҳам мушрикларнинг иши экан.

Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 109-оятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: “Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур”, деган.

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло тафриқа ва гуруҳбозликка олиб борадиган низо ҳамда ихтилофларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидан бошқа, ул ҳидоят йўлига тескари йўл ҳисобламоқда. Аллоҳ таоло бу оятда тафриқа ва гуруҳбозлик Пайғамбаримизнинг умматларига муносиб эмаслигини қаттиқ таъкидламоқда.

Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида сиз билан биз мусулмонларга хитоб қилиб: “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, тафриқага тушганларга ўхшаш бўлманглар! Ана ўшаларга улуғ азоб бордир”, деган.

Тафриқага тушиб бир-биримиз ила тортишиш низолар урчиб, файзу барака кўтарилишига сабаб бўлади.

Янгиқўрғон тумани "Сайид бобо Термизий" жоме масжиди

имом-хатиби Абдували Маҳмудхонов

@SOFTALIMOTLAR

МАҚОЛА