Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ливиялик машҳур зот Умар Мухтор раҳимаҳуллоҳ аёли вафот топганида йиғлади. Унинг ёнидагилар:
— Сиздек инсоннинг йиғлаганини кўрмаган эдик, нима сабабдан йиғладингиз? - дейишди. Шунда Умар Мухтор жавоб берди:
— Италия босқинчилари билан жанглардан қайтганимда чодирга кирар эканман, аёлим ҳар сафар чодирнинг парда-эшигини кўтариб турар «Нега бундай қиласан?», десам, «Аллоҳдан бошқанинг ҳузурида бошингизни доимо тик тутишингизни хоҳлайман», дерди. Шуни эслаб кўзимга ёш келди.
Спорт – соғлом турмуш кафолати. Спорт билан шуғулланган кишининг тани сиҳат, ўзи эса хотиржам бўлади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Тошкент вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди.
1-ўрин: Бўстонлиқ тумани «Толи бува» жоме масжиди имом ноиби Абуфайз домла Ҳусанбоевга;
2-ўрин: Бекобод тумани «Улуғбек» масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Деҳқонбоевга;
3-ўрин: Оҳангарон тумани «Ислом нури» жоме масжиди имом ноиби Абдуллоҳ домла Эшбоевга насиб этди.
Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ғолибларни қутлаймиз.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати