Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб ўтган тақдимот ва матбуот анжумани доирасида Марказ ҳамда Имом Термизий номидаги ислом институти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум икки илмий-маърифий муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабаларни Ислом илмлари ва термизий алломаларнинг илмий мероси асосида таълим-тарбия бериш, ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма тадбирлар ўтказишни назарда тутади.
Шунингдек, тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом институтига марказда нашр этилган нодир китоб ва илмий рисолалар тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Уламолар айтадилар: "Қуръон тингловчидан кўра раҳматга тезроқ эришувчи йўқ. Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, рахматга эришсангиз" – деб марҳамат қилган" (Аъроф сураси, 204-оят).