Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
اللهم صلي وسلم على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимки кўп нафл рўза тута олмаса ва нафл намозларни ўқий олмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиши лозим.
Агар инсон умр бўйи қилган ибодати билан Аллоҳ таолонинг бир маротаба салавот айтгани тенглаштирилса, Аллоҳ таолонинг салавоти оғир келади. Чунки банда ўз даражасида ибодат қилади, Аллоҳ таоло эса Ўзининг буюклигига муносиб салавот айтади. Энди У Зот банда учун ўн марта салавот айтса қандай бўлади?!”.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти Унинг раҳматидир.
اللهم صلي وسلم على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين
Даврон НУРМУҲАММАД
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида қайта қуриб битказилган “Шайх Мухтор Вали” жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, Янгиариқ тумани ҳокими Зафарбек Матназаров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бошқармаси мутахассиси Анварбек Эшметов, Урганч шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой домла Кенжаев, Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси мудири Давронбек домла Абдуқодиров, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, мутасаддилар ва маҳалла аҳли жам бўлишди.
Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 300 нафар намозхонларга мўлжалланган.
Қуръони карим тиловат қилингач, масжид қурилиши ва фаолиятини ташкил қилишда иштирок этган барча фидойи инсонлар ҳақига дуои хайрлар қилинди.