Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:46
Пешин
12:27
Аср
15:16
Шом
17:01
Хуфтон
18:21
Bismillah
22 Декабр, 2025, ,

Бўш қутининг ҳикмати

06.05.2025   8650   1 min.
Бўш қутининг ҳикмати

Уч яшар қизи уйни бетартиб қилиб ташлагани учун отаси унга қаттиқроқ танбеҳ берди. Эртасига қизи отасига бир қути ҳадя қилди. Отаси бўш қутини кўриб, қизининг бу ишини тушунолмади ва: “Бу нимаси, қизим, мени масхара қиляпсанми?” деди. Қизи эса: “Кеча мени уришган пайтингиз сизга айтишдан қўрқиб шу қутини очдим ва ичига сизни яхши кўришимни айтиб, оғзини беркитиб қўйдим. Бугун жаҳлингиз чиқмай тургани учун олиб келиб бердим”, деди. Шунда ота хато йўл тутаётганини англаб етди. Қизини опичлади. Унинг бундан нақадар хурсанд бўлгани кўз олдида қолди. 
 

Орадан йиллар ўтса-да, иши юришмаса ё кайфияти бўлмаса ўша кунни эслаб, бўш қутини очиб қараркан, ташвишларини унутди.


Дарҳақиқат, қиз фарзанд отасига ўғил фарзанддан ҳам кўпроқ меҳрли бўлишар экан. Ҳадисларда бир қиз фарзандни бўлса-да, тарбиялаб ўстирган отага жаннат башорати берилгани бежизмас экан.


Аллоҳ берган бу неъматларнинг қадрига етайлик. Зеро, қанча одамлар, ўғил бўлсин, қиз бўлсин – кўп йиллар давомида фарзанд неъматига зор. 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+)

18.12.2025   6309   2 min.

Шу йил 17 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги  «Хўжакент» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди. 
 

Сайёр учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, ЎМИ Молиявий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Исломиддин домла Зуҳриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар домла Камолов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Мусохон домла Бобоев, вилоятнинг туманлар/шаҳарлари бош имом-хатиблари, шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, “Ҳаж – 2025” зиёратчилари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
 

Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” китоби тақдимоти ўтказилди. Унда Зайниддин домла Эшонқулов мазкур китобнинг бугунги ҳаётимиз билан нақадар уйғун экани, динимизда ҳам инсон ва унинг қадр-қиммати улуғланиши, ҳар бир диний соҳа ходимининг бугунги кундаги фаолияти учун дастурамал бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу китоб вилоятдаги барча масжидларга тарқатилди. 
 

Тадбир давомида вилоят бош имом-хатиблари ва туман-шаҳар бош имом-хатиблари учун намунавий махсус кийим намунаси тақдимот қилинди. Унда чакмон, духоба ва миллий дўппилар намойиш қилинди. 
Шунингдек, Тошкент вилояти, хусусан, Бўстонлиқ туманида 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Унда вилоятдаги имом-хатиблар фаолиятидаги ютуқлар эътироф этилиб, баъзи камчиликлар бўйича тегишли тавсиялар берилди.  


Сайёр йиғилиш иштирокчилари Бўстонлиқ туманининг  24 та масжиди ҳамда 24 та маҳалласига бириктирилди.


Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага, отинойилар 4 тоифага мансуб 23 та оилага, умумий ҳисобда 133 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди. 


3 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаро билан суҳбатлашилди, унинг тушунчалари тўғриланди.


Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.


Шунингдек, 10 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди.


Маънавий кўмакка муҳтож 12 та оила ила мулоқот қилинди.


Мухтасар айтганда, биргина шу тадбир доирасида барча жиҳат қамраб олинди.


Тошкент вилоятидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Юқори Чирчиқ туманида ўтказилиши режалаштирилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+) Бўстонлиқда навбатдаги маърифий сайёр йиғилиш (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари