Шу йил 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов раислигида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидларнинг имом-хатиб ва мутаваллилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Кўрилган масалалар масжидлардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари шаҳарсозлик меъёрларига тўлиқ мувофиқ бўлиши ва қурилишга оид ҳужжатларни талабга мувофиқ юритиш ҳамда қурилишлар содда, оддий ва дабдабадан ҳоли бўлиши бўйича масъулларга зарурий тавсиялар берилди. Қурилиш-таъмирлаш ишларини сифати ва белгиланган вақтда якунлаш зарурлиги яна бир бор эслатилди.
Барча имом-хатиб ва ходимларга масжидлар ҳамда уларга олиб борувчи 100 метр масофадаги йўллардаги тозалаш ва ободонлаштириш ишлари доимий бўлиши, намозхонлар учун шароитларни янада қулай бўлиши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, таҳоратхоналардаги шароитларни замонавий талаб даражасига келтириш каби вазифалар юклатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
атбуот хизмати
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоятидаги диний соҳа ходимлари томонидан боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва фарзанларига ўқув қуроллари, мактаб форма ва кийимбошлар олиб берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати