Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Май, 2025   |   26 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:18
Қуёш
04:57
Пешин
12:25
Аср
17:29
Шом
19:46
Хуфтон
21:19
Bismillah
24 Май, 2025, 26 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди 

22.05.2025   5431   1 min.
Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳаж делегацияси аъзолари ва Ишчи гуруҳи вакиллари Макка шаҳрида жойлашган Мино ва Арафот водийларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
 

Мино водийсида зиёратчилар учун кенг ва текис ҳудуддаги алоҳида чодирлар ажратилган. Улар гиламлар, юмшоқ ўринлар, ёстиқ-чойшаблар, махсус совуткичлар билан жиҳозланган, коммунал хизматлар билан таъминланган ва санитария-гигиена талаблари ҳам инобатга олинган.


Жорий йилдаги қулайлик шуки, делегация талабларига мувофиқ Арафот ҳудудидаги ҳар бир чодир иссиқ ўтказмайдиган замонавий сендвич панеллар билан тўлиқ ўралган ва ёруғлик учун ойналар ўрнатилди. Мазкурларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар ибодатларни  хотиржам адо этишга хизмат қилади.


Шунингдек, уч маҳал иссиқ овқат, мунтазам чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш учун ҳам барча шароитлар ҳозирланган.
Айниқса, ҳожилар чодирларда вақтларини ғанимат билиб кўпроқ тоат-ибодатда бўлишлари учун таниқли уламоларнинг суҳбатлари, машҳур қориларнинг қироатларини етказиш мақсадида микрофон ва овоз кучайтиргичлар билан етарли даражада таъминланди.  


Таъкидлаш жоизки, мўмин-мусулмонларга янада қулай  шарт-шароит ҳозирланиб, бу йилги ҳаж мавсуми сифат, мазмун ва хизматлар жиҳатидан энг юқори даражада бўлишига ҳаракат қилинмоқда. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди 
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аллоҳ таоло қалбни Ўзи учун яратган

23.05.2025   1605   1 min.
Аллоҳ таоло қалбни Ўзи учун яратган

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ томонга қарасин. Бу қалбни Аллоҳ таоло Ўзи учун яратган. Кўз, қулоқ, тил ва бошқа аъзолар дунёвий ишлар учун, улар орқали дунёвий мақсадларга эришилади. Лекин қалбни Аллоҳ таоло холис Ўзи учун яратган. Токи, унда Аллоҳнинг тажаллийси (нури) бўлсин, Аллоҳнинг муҳаббати ила яшнасин, Аллоҳнинг зикри ила обод бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал амал банданинг тили Аллоҳнинг зикри ила нам бўлишидир», дедилар.

Тилни Аллоҳ таоло қалбга тушадиган зина қилган. Тил билан зикр қилаверсанг, иншаАллоҳ, у зикр қалбга нақшланиб бораверади. Аллоҳ таолонинг ёди ва муҳаббати шу даражада жо бўлсинки, қалб Аллоҳ таолонинг тажаллийгоҳи (нури тушадиган жой) бўлсин. Тариқат, тасаввуф ва сулукнинг асл мақсади ҳам шудир.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан