"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х-сессиясида қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.
Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган.
Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.
Юртимиз маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутаётган "Марғилон алломалари" рукни остида чоп этилаётган китоблар туркуми яна бир қимматли асар билан бойиди. Марғилон шаҳри «Робия ҳожи она» масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Файзуллаев муаллифлигида тайёрланган туркумнинг 15-қисми нашрдан чиқди.
Янги китоб «Ҳабибинга еткур мани ёки Муҳаммадумар Ғурбатий наътлари» деб номланиб, унда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз муҳаббат ифодаланади.
Маълумки, Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат – иймоннинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Мўмин қалби у зотни чин дилдан яхши кўрмас экан, иймоннинг тўлиқлиги ва камолини тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бундай асарлар ҳар бир мусулмоннинг қалбида Пайғамбаримизга бўлган муҳаббатни янада мустаҳкамлайди.
Ушбу китоб XIX асрда яшаб ижод қилган фазилатли уламо, тасаввуф илми билимдони ва ошиқ шоир Муҳаммадумар Ғурбатий қаламига мансуб наътлардан иборат. Ундаги ҳар бир сатри Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган ишқ ва муҳаббатни тараннум этади. Бу эса ўқувчи қалбида муҳаббат руҳини кучайтириш, Расулуллоҳни яқиндан англаш ва у зотга чексиз садоқатни шакллантиришга хизмат қилади.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу китобнинг айнан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таваллуд ойларида нашр юзини кўриши халқимиз учун катта туҳфа бўлди.
Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати