Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июл, 2025   |   22 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:25
Қуёш
05:05
Пешин
12:34
Аср
17:39
Шом
19:58
Хуфтон
21:30
Bismillah
17 Июл, 2025, 22 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Индонезиянинг янги тайинланган элчиси Ўзбекистонга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

07.07.2025   11757   1 min.
Индонезиянинг янги тайинланган элчиси Ўзбекистонга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов  Индонезиянинг янги тайинланган элчиси Сити Руҳаини Жуҳаятинни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

 

"Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Сити Руҳаини Жуҳаятин хонимдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сиёсий мулоқотдан тортиб иқтисодий дипломатиягача бўлган барча соҳаларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладик. Шубҳасиз, Ўзбекистон-Индонезия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кўплаб соҳаларда кенг имкониятлар мавжуд.

 

Элчи хонимнинг бой тажрибасини қадрлаймиз ва мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 23 июнда ўрнатилган. Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги янги элчиси Ойбек Эшонов 2024 йилнинг 4 ноябрь куни Индонезия Президенти Субианто Прабовога ишонч ёрлиқларини топширган эди.

 

"Дунё" АА олган сурат

Бошқа мақолалар

Аллоҳим Сендан қўрқаман

16.07.2025   3305   1 min.
Аллоҳим Сендан қўрқаман

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «(Умрида) асло яхшилик қилмаган бир киши ўз аҳлига: «Ўлсам, (жасадимни) куйдириб, ярмини қуруқликка, ярмини денгизга сочиб юборинглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ мени топиб олса, ҳеч кимга бермаган азоби билан азоблайди», деди.

Ўша одам ўлгач, буюрганидек қилишди. Аллоҳ қуруқликка буюрди, у (кулнинг) ўзидаги қисмини тўплади, сўнг денгизга буюрди, у ҳам унинг ўзидаги қисмини тўплади. Кейин У Зот: «Нега бундай қилдинг?» деди. У: «Сендан қўрққанимдан, ё Роббим! Ахир Ўзинг билгувчисан!» деди. Шунда Аллоҳ уни мағфират қилди» (Имом Муслим ривояти).