Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг кучли одам ким, деб сўрашганда шундай деган эканлар: "Ғазаби келган ва кучи етган пайтда ўзини тийиб, ғазабини ютган одам — ҳақиқий кучли одамдир."
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳомиджон домла Ишматбеков
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Нолияпсанми?
Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?
Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?
Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?
Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?
У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман:
اللهم اغفر لي ذنبي ووسع لي في داري وبارك لي في رزقي
Ўқилиши: Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий.
Маъноси: Аллоҳим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер.
Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ".