frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди

24.08.2025   16171   1 min.
Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди

Аввал хабар берганимиздек, шу йил 20–24 август кунлари Россия Федерациясининг Ставрополь ва Ростов ҳудудларига Ўзбекистон делегациясининг хизмат сафари ташкил этилди. Сафардан кўзланган асосий мақсад — вақтинча Россияда яшаб турган фуқароларимиз билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва маънавий-маърифий қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
 

Делегация таркибида бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари, шу жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов учрашувлар чоғида юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклаб, уларга ватан соғинчи, адолат ва маърифат руҳида суҳбатлар ўтказди.


Мулоқотларда диний бағрикенглик, ҳалол меҳнат, ижтимоий тармоқлардан масъулиятли фойдаланиш, ёшлар ўртасидаги диний саводхонлик ва турли ғаразли оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, иштирокчиларга тегишли мавзулардаги маълумотномалар ва буклетлар тарқатилди.


Сафар доирасида Ставрополь мусулмонлари қозиси Муҳаммад ҳазрат билан учрашув бўлиб ўтди. Шунга қўшимча, Халқаро Кавказ университетида таҳсил олаётган 285 нафар ўзбекистонлик талабалар билан алоҳида учрашув ўтказилди. Университет маъмурияти ўзбекистонлик ёшларнинг билимга чанқоқлиги ва одоб-ахлоқини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, "Овакон" МЧЖ қурилиш ташкилотининг 500 нафар, "Югстрой инвест" қурилиш ташкилотининг 200 нафар ишчилари билан ҳам ана шундай маърифий суҳбатлар ўтказилди. 


Учрашувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг дуо ва саломлари етказилди. Шу билан бирга, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, диний-маънавий соҳа тараққиёти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги учрашувлари самарали ўтди
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Ал-Азҳар университетида малака оширдилар

31.07.2026   6067   1 min.
Тошкент ислом институти ўқитувчилари Ал-Азҳар университетида малака оширдилар

Ал-Азҳар университети ҳузуридаги Хорижий талабалар таълимини ривожлантириш марказида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган араб тили бўйича малака ошириш дастури якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Икки ҳафта давом этган ўқув курси араб тили ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий педагогик ёндашувлар ва тил ўқитишнинг илғор методикаларини ўрганишга қаратилди.


Дастур якунида ўтказилган тантанали маросимда марказ раҳбари, профессор-доктор Наҳла ас-Саидий иштирокчиларга сертификатларни топширди. У мазкур ташаббус Ал-Азҳарнинг араб тилини халқаро миқёсда оммалаштиришга қаратилган лойиҳалари доирасида амалга оширилганини таъкидлади.

Тадбир давомида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Наҳла ас-Саидий Тошкент ислом институти билан академик алоқаларни мустаҳкамлаш ва қўшма дастурларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ташаббусини илгари сурди.


Ўз навбатида, Тошкент ислом институти вакиллари дастур юқори савияда ташкил этилгани учун Ал-Азҳар университети раҳбариятига миннатдорлик билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Ал-Азҳар университетида малака оширдилар
Ўзбекистон янгиликлари