Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Ноябр, 2026   |   13 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:57
Қуёш
07:15
Пешин
12:15
Аср
15:17
Шом
17:01
Хуфтон
18:17
Bismillah
23 Ноябр, 2026, 13 Жумадул сони, 1448

Савоби улкан амал!

21.02.2024   1149   2 min.
Савоби улкан амал!

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари кенг ёйилишида беқиёс хизмат қилишган. Бу бежизмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Ме­нинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра қандай эшитган бўлса, ана шундай етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин” (Имом Термизий ривояти). 

Таҳоратдан сўнг дуо қилишнинг фази­латига тўх­талсак. Умар ибн Хаттоб ро­зияллоҳу ан­ҳудан ривоят қилинади. Ра­сулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким яхшилаб та­­ҳорат олса, сўнг­ра: “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳ­даҳу лаа шарийкалаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу”, деса, унинг учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаганидан киради», дедилар (Имом Муслим ривояти). 

Имом Термизий Умар ибн Хаттоб ро­зияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис­да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким яхшилаб таҳорат олса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳ­даҳу лаа шарийкалаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Алло­ҳуммажъалний минат-таввабийн важъалний минал мутатоҳҳирийн” деса, унинг учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаганидан киради», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ ҳар бир мўмин таҳоратдан сўнг юқоридаги муборак калималарни айтишга одатланиши мақсадга мувофиқдир. Эътибор қаратадиган бўлсак, таҳорат жуда осон, савоб­лари улкан, гуноҳларни кетказувчи, Аллоҳга яқинлаштирувчи ҳамда жаннатга етакловчи амалдир. Аммо эътиборсизлик, дангасалик ва бепарволик сабаб бунга амал қилмаймиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиб, унга амал қилиб яшашни насиб айласин! 

Обиджон ИСМОИЛОВ,

Сариосиё тумани

“Имом Низомиддин Сангардакий”

жоме масжиди имом-хатиби

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар

20.11.2026   111750   1 min.
Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар

Бугун, 20 ноябрь куни Термиз шаҳрида ўтказилган «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари буюк мутафаккир мажмуасида бўлдилар.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрган муфтийлар, таниқли уламо ва исломшунос олимлар ҳамда маҳаллий соҳа вакиллари муқаддас қадамжода Қуръони карим тиловат қилиб, улуғ муҳаддис ва мутасаввиф ҳақларига дуои фотиҳа ўқидилар. Бутун дунёда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши, юртимиз янада ободлашиб, аждодларга муносиб авлодлар етишиб чиқишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Меҳмонлар маҳобатли мақбара, серфайз ҳовли ҳамда мажмуада амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Улар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва алломалар меросига кўрсатилаётган юксак эҳтиромга юқори баҳо бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари