Бугун, 8 октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилиб, мурожаат ва таклифларини тинглади.
Мазкур жараёнда юртимизнинг турли жойларидан келган юртдошларимиз ҳаж ва умра, ишга жойлашиш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди.
Масъулларга ваколат доирасидаги масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида янги ўқув машғулотлари бошланди.
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди.
Машғулот давомида устоз ваъз-насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, тингловчи билан жонли мулоқот ўрнатиш сирлари ҳамда бугунги кун имом-хатиби зиммасидаги масъулиятли вазифаларга алоҳида тўхталди. Нотиқлик маҳоратига оид нозик жиҳатлар ҳаётий ва амалий мисоллар орқали очиб берилди.
Қизғин ва самимий руҳда ўтган дарс сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати