Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Декабр, 2025   |   18 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:37
Пешин
12:20
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
09 Декабр, 2025, 18 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт

11.10.2025   5228   2 min.
Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан шу йил 6 – 7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар юқори савияда ўтказилди.
Анжуманда тарғибот ишларини тизимли олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва янгича ёндашувлар билан ўртоқлашилгани айтиб ўтилди.
Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан берилган кўрсатма ва тавсияларининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 октябрь куни Қашқадарё  вилоятидаги 186 та масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2025 йил 9 ой давомида соҳа ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мутаассиблик ва радикаллашувни олдини олиш, имом-хатиблик масъулиятини янада ошириш, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб олинди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили Раҳматилло домла Усмонов томонидан барча имом-хатиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиши, халқ ичида бўлиб, уларнинг дарду ташвишларига ҳам шерик бўлиши кераклиги, қариялар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжмандларга руҳий таянч бўлиш, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш, оилаларни тинч-тотув яшаши, фарзандларни бевақт тирик етим бўлмаслиги учун ажримларни олдини олиш, қўшничилик одобларига риоя қилиш кабиларни тарғибига алоҳида эътибор қаратиши, бир сўз билан айтганда бугун дин учун, миллат ва ватан учун қайғуриш – имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт эканлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида вилоятдаги диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Бугунги кунда мураккаблашиб бораётган, инсоният турли синовларга, таҳдидларга ва ўзгаришларга гувоҳ бўлаётган бу замонда имом-хатибларнинг фаолликларини ошириш, ОАВдаги чиқишлари мазмун-моҳиятини янада яхшилаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш борасида тинимсиз хизмат қилиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди. 

ЎМИ Қашқадарё вилояти Матбуот хизмати

Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт Бугун дин учун, миллат учун ва ватан учун қайғуриш — имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Унутилаётган суннатлар: Ёмғир ёққанда дуо қилиш

01.01.2021   16558   2 min.
Унутилаётган суннатлар: Ёмғир ёққанда дуо қилиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёға бошлаганда қуйидаги дуони ўқир эдилар: "Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".

"Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".

Ёмғир раҳмат ёки бало бўлиб келиши мумкин бўлгани сабабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол бошланса, (ёмғир яқинлашиб келаётганининг аломати бўлгани учун) кайфиятлари ўзгариб, безовта бўла бошлардилар. "Нега хавотирга тушдингиз?" деб сўрашса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматимга жазо келмадимикин деб қўрқаман", дея жавоб берардилар.

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турганимизда ёмғирда қолдик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ёмғир тегиши учун кийимларини шимардилар. Биз: "Ё Аллоҳнинг Расули, нега бундоқ қилдингиз?" дедик. У зот: "Чунки у (ёмғир) ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди", дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Бу иш йилнинг биринчи ёмғири ёғишни бошлаганда қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ёмғирни дуолар билан қарши олайлик.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД