Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Сентябр, 2026   |   13 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:53
Қуёш
06:12
Пешин
12:15
Аср
16:30
Шом
18:21
Хуфтон
19:36
Bismillah
24 Сентябр, 2026, 13 Рабиъус сони, 1448

Чумоли чақишининг фойдалари

25.11.2025   8575   2 min.
Чумоли чақишининг фойдалари

Чумоли энг меҳнаткаш жонзотлардан бири. Исломда чумолига алоҳида эътибор берилган бўлиб, Қуръонда ҳам зикр қилинган. Ҳатто бир суранинг номи “Ан-Намл” -  “Чумолилар” деб аталади.

Ҳадисларда ҳам чумолининг ўзига хос мақоми таъкидланган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт хил жонзотни ўлдиришни ман қилганлар: чумоли, асалари, ҳудҳуд ва сурродни (тўрғайга ўхшаш қуш). (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Кўпчилик одатда чумоли чақса, дарҳол босиб ўлдиради. Аслида бу нотўғри. Чумолини ўлдирмаслик керак, чунки у ҳам тирик мавжудот ва уни нобуд қилиш бекорга ман қилинмаган. Қолаверса, чумоли чақиши инсон организми учун бир қатор фойдаларга эга экани ҳам айтилади.

Чумоли чақишининг баъзи фойдaлари:

  • Қон айланишини рағбатлантиради. Чақиш натижасида қон айланиши яхшиланади, қизил қон ҳужайралари кўпайиб, организмда фаоллик ортади;

  • Мия нерв ҳужайраларини уйғотади. Чумоли чаққанида юз берган сенсор сигналлар мияга етиб бориб, айрим нейронларни жадалроқ ишлашга ундайди.

  • Терини чидамли қилади. Олимларнинг фикрича, бир жойни бир нечта чумоли бир вақтда чақса, ўша жойдаги терининг ҳарорат ва бактерияларга нисбатан чидамлилиги мустаҳкамланади;

  • Қон ивишини фаоллаштиради. Чақиш айрим ҳолларда қоннинг тезроқ ивишига ёрдам беради;

  • Токсинларга чидамлиликни оширади. Чақиш натижасида ҳосил бўлган қон қатлами томирларни заҳарли моддаларга нисбатан чидамли қилади, бу эса жигарга тушадиган юкни камайтиради;

  • Семиришга қарши таъсир. Урғочи чумоли чақиш пайтида чиқарадиган махсус ионли шиллиқ миқдори чақилган жойдаги ёғ тўқималарини йўқ қилишга ёрдам беради. Масалан, чумоли қўлни чақса, ушбу модда қўл бўйлаб тарқалиб, ёғларнинг катта қисмини эритишда ёрдам беради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир чумоли пайғамбарлардан бирини тишлаб олди. Шунда чумолилар инларини ёндиришга буюрди. Аллоҳ таоло унга ваҳий қилди: “Сени бир чумоли тишласа, тасбеҳ айтадиган умматни ҳалок қиласанми?”, дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Пўлатхон Каттаев,

Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар Ислом цивилизацияси марказини очиқ илмий платформа сифатида эътироф этдилар

24.09.2026   15382   3 min.
Имом-хатиблар Ислом цивилизацияси марказини очиқ илмий платформа сифатида эътироф этдилар

Жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳолини, айниқса, ёшларни ишончли манбаларга асосланган билим билан таъминлашда имом-хатибларнинг ўрни муҳим. Минбарда айтилган ҳар бир сўз илмий асос ва ишончли манбага таяниши учун эса диний соҳа вакилларининг мунтазам равишда билимларини бойитиб бориши талаб этилади. Ана шу мақсадда Наманган вилоятидан келган имом-хатиблар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар, хабар бермоқда iccu.uz.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Марказ бугун уч минг йиллик тарихимизни намойиш этувчи музей сифатидагина эмас, балки кенг қамровли илмий-тадқиқот маскани сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Бу ерда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази иш олиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шу кунга қадар илмий ва инновацион йўналишда 810 та лойиҳа амалга оширилиб, уларда 2 мингга яқин маҳаллий ва хорижий олимлар иштирок этган. Бу кўрсаткичлар Марказнинг илмий-тадқиқот салоҳиятини намоён этади.

Ташриф Марказ кутубхонасидан бошланди. Меҳмонлар бу ерда жамланган мумтоз манбалар, ислом тарихи, ақида, фиқҳ, ҳадис ва тафсир илмларига оид нашрлар, табиий ва аниқ фанлар тарихига оид тадқиқотлар ҳамда электрон ресурслар билан танишдилар. Тадқиқотчилар учун яратилган замонавий шароитлар ҳам уларда катта қизиқиш уйғотди.

Шундан сўнг имом-хатиблар Исломдан аввалги давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс ҳамда Янги Ўзбекистон даврига бағишланган экспозицияларни томоша қилдилар. Улар орқали юртимиз ҳудудида асрлар давомида шаклланган илмий, маънавий ва маданий мероснинг яхлит манзараси билан танишдилар.

Наманган вилояти Норин тумани бош имом-хатиби Зикрилло қори Умурзоқов экспозицияларда аждодларимизнинг илмий ва маънавий мероси турли йўналишларда яхлит ҳолда намоён этилганига алоҳида эътибор қаратди.

«Бу масканга қадам қўйган ҳар бир инсон Марказий Осиё халқлари, хусусан, ўзбек миллати тарих давомида қандай юксак марраларни эгаллаганини ўз кўзи билан кўради. Аждодларимиз нафақат математика, астрономия, тиббиёт каби дунёвий илмлар, балки диний-маърифий ва илмий йўналишларда ҳам бутун жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган. Бу ерда ана шу меросни кўриб, ўз тарихимиз билан ҳақли равишда фахрланиш туйғуси янада кучаяди», — деди у.

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани «Исҳоқхон Тўра Ибрат» жоме масжиди имом-хатиби Жафархон Сўфиев эса Марказни мамлакатимизда диний-маърифий соҳага қаратилаётган эътиборнинг амалий натижаларидан бири сифатида қайд этди.

«Бугун юртимизда муқаддас динимизга, цивилизациялар тарихига ва умуман, умуминсоний меросга бўлган эътибор юксак даражага кўтарилди. Мана шундай улкан маскан бунёд этилгани бунинг ёрқин исботидир. Бу ерда ислом тарихи бошқа цивилизациялардан ажратилган ҳолда эмас, балки бутун инсоният тараққиётининг узвий қисми сифатида кўрсатилган. Бундай ёндашув ҳар бир ташриф буюрувчига тарихимизни кенгроқ англаш, бошқа халқлар маданиятини ҳурмат қилиш ва бағрикенгликни қадрлаш имконини беради», — деди у.

Ташриф якунида имом-хатиблар Марказда олган билим ва таассуротларини ўз ҳудудларидаги жамоатчиликка, айниқса, ёшларга етказиш муҳимлигини таъкидладилар. Илмий ресурслардан диний-маърифий фаолиятда кенг фойдаланиш, аждодларимиз меросини ишончли манбалар асосида тарғиб этиш ёш авлоднинг тарихий онги ва маънавий дунёқарашини бойитишга хизмат қилиши қайд этилди.

Зеро, тарихий ва илмий меросни чуқур ўрганиш, уни ишончли манбалар асосида кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда янги авлодга муносиб тарзда мерос қолдириш Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан биридир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари