Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Феврал, 2026   |   17 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:10
Қуёш
07:30
Пешин
12:42
Аср
16:02
Шом
17:48
Хуфтон
19:02
Bismillah
05 Феврал, 2026, 17 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Халқаро Қуръон мусобақасида вакилимиз қатнашмоқда

25.11.2025   4939   1 min.
Халқаро Қуръон мусобақасида вакилимиз қатнашмоқда

Жорий йилнинг 24-29 ноябрь кунлари Покистон Ислом Республикасида ўтказилаётган Халқаро Қуръони карим мусобақасида Тошкент ислом институти битирувчи курс талабаси Сайдбурхон Фазлиддинов ҳам иштирок этмоқда.

25 ёшдан 35 ёшгача бўлган қатнашчиларга мўлжалланган қироат баҳсларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими томонидан тавсия қилинган ушбу вакилимиз юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилади, иншааллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Халқаро Қуръон мусобақасида вакилимиз қатнашмоқда Халқаро Қуръон мусобақасида вакилимиз қатнашмоқда Халқаро Қуръон мусобақасида вакилимиз қатнашмоқда
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Муҳаббат далиллари

05.02.2026   1955   2 min.
Муҳаббат далиллари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Агар бирор киши “Ҳазрат, Аллоҳ таолонинг бандаларига муҳаббатининг бирор далили борми?” деб сўраса, яъни Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибондир, карамлидир, лекин муҳаббатли эканлигига бирор далил борми? Бунга уламолар кўплаб далилларни келтирганлар. Мисол учун, барча бирдек тушунадиган оддий мисол: “Агар бандада муҳаббат бўлса, у ўз маҳбубига қанча кўп яхшилик қилса ҳам уни оз деб билади. Қачонки маҳбубидан бирор арзимас ва оз туҳфа олса ҳам уни қадрли ва жуда кўп деб билади. Бундай ҳолат Аллоҳ таоло ва банда орасида ҳам учраши Қуръони каримда баён этилган. Аллоҳ таоло бандаларига дунёда минглаб, балки ундан-да зиёда неъматлар билан сийлаган бўлса ҳам, лекин Қуръони каримда бундай дейилади:

﴿قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ﴾

«Сен: “Дунёнинг матоҳи оз” деб айт» (Нисо сураси, 77-оят).

Маҳбуб тарафидан бўлгани учун бандалар қисқа умрларида ўз ҳожатларидан ортиб, Аллоҳ таолони ёд қилсалар, ибодатни тўкис адо этсалар, муродларига эришадилар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾

«Эй, имон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар» (Аҳзоб сураси, 41-оят).

Субҳаналлоҳ! Маҳбубидан бўлган амални кўп деб, ўзи берган неъматларини оз деб марҳамат қиляпти. Бу Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига бўлган муҳаббатининг далилидир.

Яна Қуръони мажидда Аллоҳ таоло ўз муҳаббатини изҳор қилиб марҳамат қилади:

﴿اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ ءَامَنُو﴾

«Аллоҳ имон келтирганларнинг дўстидир» (Бақара сураси, 257-оят).

Субҳаналлоҳ! Қандай бахт ва саодат, Аллоҳ таолонинг марҳаматики, бир сўз билан Буюк Роббимизга имон келтирганларга Ўзининг муҳаббатини эълон қиляпти.


"Илоҳий ишқ" китобидан
Нодир Одинаев таржимаси

Мақолалар