Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Ноябр, 2025   |   4 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:59
Қуёш
07:23
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:01
Хуфтон
18:18
Bismillah
25 Ноябр, 2025, 4 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди

25.11.2025   436   1 min.
Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қаламига мансуб “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида имом-хатиблар ўртасида илмий-маърифий заковат мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда шаҳар ва туманларда хизмат қилаётган диний соҳа вакиллари иштирок этди.

Мусобақанинг асосий мақсади — мазкур китоб орқали имом-хатиблар билимларини бойитиш, фиқҳ ва ақида соҳасида учрайдиган ихтилофли масалаларга аниқ ва мантиқий ечим топиш кўникмасини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Мусобақада 5 та гуруҳдан иборат 30 нафар имом-хатиблар иштирок этишди.   Иштирокчилар китобда баён этилган фиқҳий масалалар, ақидавий қоидалар, уламолар фикри ва уларнинг далиллари асосида тайёрланган мукаммал шарҳ талаб этувчи саволларга жавоб бериш билан баҳоландилар.

Беллашув жуда қизғин руҳда ўтди. Юқори савияда тайёргарлик кўрган жамоалар ўртасида тортишувли баҳслар, далиллар келтириш ва илмий мулоҳазалар билан бойиган баҳолаш жараёни барча иштирокчилар учун катта тажриба бўлди.

Мусобақа якунига кўра ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир масъулларининг қайд этишича, бундай илмий мусобақалар имом-хатибларнинг билим ва маҳоратини ошириш, жамоат орасидаги эътиқодий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси

25.11.2025   393   2 min.
Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифини таомилга кўра, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Президентимизнинг ташаббуси билан мазкур мажмуа буюк муҳаддис бобомизнинг ислом оламида тутган юксак мавқеи, улкан салоҳиятига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилди. Умумий майдони 45 гектарни ташкил этадиган ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Зиёратгоҳнинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.

Бу жой фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши, Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ҳамда камолоти зиёратчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши кераклиги эътиборга олиниб, мажмуада инновацион музей ташкил этилди. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. 

Мажмуа аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир 65 минг нафар меҳмонга халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, ҳудудда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби жойлашган. 

Зиёратгоҳ атрофида 570 миллиард маблағ сарфланиб, меҳмонхоналар ва савдо-сервис нуқталари ташкил этилди. Бунда 1 та тўрт юлдузли, 2 та уч юлдузли ҳамда 22 та оилавий меҳмон уйи қурилган. Мазкур объектлар тўлиқ коммуникация тармоқлари билан таъминланиб, ҳудуди ободонлаштирилган. 2026 йилга қадар ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда автотураргоҳларни ташкил этиш режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий зиёратгоҳи халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин намунаси бўлганини таъкидлаб, мажмуада айни пайтда олиб борилаётган сўнгги ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси
Ўзбекистон янгиликлари