Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Май, 2026   |   20 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:12
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:31
Хуфтон
20:56
Bismillah
08 Май, 2026, 20 Зулқаъда, 1447
Янгиликлар

V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тантанали тақдирланди (фото+)

18.12.2025   20557   1 min.
V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тантанали тақдирланди (фото+)

Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси Ўзбекистонга қайтиб келди.


Делегация аъзолари "Ҳумо" Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди.


Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида V ёшлар Пара Осиё ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.


Тантанали тадбир аввалида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг V ёшлар Пара Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.


Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси ижро этилди ва расмийлар томонидан спортчилар ва мураббийлар эришилган улкан ғалаба билан самимий табрикланиб, уларнинг жасорати, матонати ва фидойилиги юксак эътироф этилди.


Маълумот ўрнида: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли мусобақада 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритиб, 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.


Мазкур ғалаба Янги Ўзбекистон ёшларининг салоҳияти, иродаси ва халқаро спорт майдонидаги нуфузини яна бир бор яққол намоён этди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тантанали тақдирланди (фото+) V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тантанали тақдирланди (фото+) V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тантанали тақдирланди (фото+) V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тантанали тақдирланди (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳаракат қилиш ва интилиш - бандадан

07.05.2026   2994   1 min.
Ҳаракат қилиш ва интилиш - бандадан

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бизга ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, лекин У ризқни тўғридан-тўғри оғзимизга ёки қучоғимизга ташлаб қўймайди. Бизнинг вазифамиз — ҳаракат қилиш, Аллоҳнинг иши эса — муваффақ қилиш (тавфиқ бериш)дир.

«Унинг (ернинг) турли жойларида юринглар ва Унинг ризқидан енглар» (Мулк сураси, 15-оят).

Ҳатто сурункали ва оғир дардга чалинган Айюб алайҳиссаломга ҳам Роббиси бундай деган эди:

«Оёғинг билан (ерни) теп! Мана бу чўмиладиган муздек сув ва ичимликдир» (Сод сураси, 42-оят).

Ҳатто тўлғоқ азобида турган Биби Марямга ҳам Аллоҳ таоло:

«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит, у сенга янги пишган хурмоларни тўкади», — деди (Марям сураси, 25-оят).

Пок ва Муқаддас Зот хурмони унинг қучоғига шунчаки ташлаб қўймади. Балки энг қийин лаҳзада — тўлғоқ азобида бўлишига қарамай, унга:

«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит», — деб буюрди.

Демак, ҳаракат қилиш ва интилиш — матлубдир.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар