Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Май, 2026   |   20 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:12
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:31
Хуфтон
20:56
Bismillah
08 Май, 2026, 20 Зулқаъда, 1447
Янгиликлар

Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам

19.12.2025   30428   1 min.
Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам

Бугун, 19 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжидида адо этдилар. Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин йиғилган жамоатга масжид одоблари мавзусида мавъиза қилиб бердилар. 

Дарҳақиқат, маърузада айтиб ўтилганидек, масжидлар эҳтиром юзасидан “байтуллоҳ” – Аллоҳнинг уйи дейилади. Зеро, масжиднинг деворлари ва устунлари Аллоҳ номи билан қурилган. Уларда Аллоҳ таолога ибодат қилинади, У Зот улуғланади, мақталади. Унга руку ва саждалар қилинади. Зеро, Қуръони каримда бундай баён қилинган: “Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан бошқага дуо қилманг!” (Жин сураси, 18-оят).

Сўнгги йилларда юртимизда бир нечта йирик масжид ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилмоқда. Биргина Самарқанд вилоятида барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуасини олайлик. Ушбу мажмуанинг умумий майдони 44 гектар бўлиб, ўз ичига маҳобатли мақбара, ўн минг кишига мўлжалланган катта масжид ҳамда аллома тарихига бағишланган замонавий музей бунёд этилди. 

Алҳамдулиллаҳ, бугунги кунда республикамиз бўйича 2147 та масжид фаолият олиб бормоқда. Бу ҳам бўлса, жамиятимизда диний-маънавий ҳаётнинг юксалиб бораётганидан далолат. Масжидлар ободлигига бўлган бу эътибор, шубҳасиз, муқаддас динимизга ва унинг қадриятларига бўлган эҳтиромнинг ёрқин кўринишидир. Зеро, масжидларни обод қилишнинг замирида инсон қадрини улуғлаш, унинг руҳий-маънавий эҳтиёжларини таъминлашдек эзгулик мужассам. 

Масжид бино қилишнинг фазли ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради” (Имом Муслим ривояти). 

Манфаатли суҳбат якунида бундай хайрли ишларга камарбаста бўлаётган мутасаддилар ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Абу Ҳанифанинг Қуръонга эътиборлари

08.05.2026   383   1 min.
Абу Ҳанифанинг Қуръонга эътиборлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

#imom #taqvo #ilm

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ обид, зоҳид ва тақводор зот эдилар. Фатво, фиқҳ каби кўплаб вазифалари бўлишига қарамай, Қуръондан вирдлари бор эди.

У зот кундузи илм ва фатво билан банд бўлсалар-да, тунда Қуръон хатм қилар, айрим оятларни тонггача такрорлаб чиқардилар.

Қосим ибн Маън ривоят қилади: "Абу Ҳанифа бир кеча то тонггача Қамар сурасидаги: "Ҳа, уларга ваъда қилинган вақт соатдир. Ва у соат офатлироқ ва аччиқроқдир" оятини йиғлаб, тазарру билан такрорлаб чиқдилар".

Олимлардан бири айтади: "Абу Ҳанифани кун бўйи одамлар орасида илм билан ўтирганини кўриб: "Бу киши қачон ибодатга вақт топади?" деб ҳайрон бўлдим. Уни кузатсам, одамлар билан хуфтонни ўқиб уйига кирди, ҳамма тарқалгач, масжидга чиқиб то тонггача намоз ўқиди. Бир неча кеча кузатдим, бу унинг доимий одати экан".

Аллоҳ имом Абу Ҳанифани ўз раҳматига олсин! У зот ҳижрий 150 йилда вафот этдилар. Одамларнинг кўплигидан Бағдодда жанозалари 6 марта ўқилди. 

Манба

МАҚОЛА