Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июл, 2026   |   16 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:41
Қуёш
05:11
Пешин
12:35
Аср
17:33
Шом
19:47
Хуфтон
21:14
Bismillah
30 Июл, 2026, 16 Сафар, 1448

Отам – давлатим!

07.01.2026   13152   1 min.
Отам – давлатим!

Оталарни бекорга “давлатим” демаймиз. Улар бор экан, ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. Оталар биз яхши ўқишимиз учун қўлларидан нима келса, қилади. Ўз оёқ кийимлари йиртилиб қолса ямаб кияр, лекин бизга янгисини олиб беради. Ишлари юришмай сал пул топишлари камайиб қолса, сиқилади, лекин буни бизга билдирмайди.

Болалигимизда-чи! Биз ёш бола бўлиб, “уни олиб беринг, буни олиб беринг”, десак, кўнглимизга қарашади. Тирноқларимиз, сочларимизни олиб қўядилар.

Ҳалқимизда “Ота рози – Худо рози”, деган мақол бор. Ҳаёт бўлган оталаримизни қадрлайлик, ўтиб кетган бўлсалар, Аллоҳ раҳмат қилсин. Бир гап – улар ҳатто ўтган бўлсалар ҳам бизнинг давлатларимиз экан.  

Эй умрим жавҳари, давлатим отам,

Диллари қуёшдир, меҳрибон отам,

Сизга издошдирман то умрим қадар,

Бошимда доимий соябон отам.

 

Бу дунё синовли ёлғончи гўё,

Ўтгайдур умрлар мисоли дарё,

Дўст деган улфатим бўлса-да аммо,

Бўлолмас сиз каби қадрдон, отам.

 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди

27.07.2026   17007   2 min.
Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди

ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Корея Республикасининг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган 48-сессиясида юртимиз учун хайрли ва қувончли янгилик эълон қилинди. Унда "Тошкент модернизм меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар" миллий номинацияси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига расман киритилди. 

Шу тариқа, пойтахтимиз Тошкентнинг XX аср иккинчи ярмига оид 10 та ноёб ва муҳташам меъморий иншооти халкаро миқёсда эътироф этилди.

Сессияда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси делегацияси иштирок этди. Бу юксак натижа давлатимиз томонидан миллий, тарихий ва маданий меросимизни асраб-авайлаш, чуқур ўрганиш ҳамда дунёга кенг тарғиб этишга қаратилаётган хайрли сиёсатнинг намунасидир.


Жаҳон мероси рўйхатидан ўрин олган ноёб бинолар:

- “Марварид” турар жой биноси;

- Ўзбекистон тарихи давлат музейи;

- “Халқлар дўстлиги” санъат саройи;

- Ўзбекистон давлат санъат музейи;

- Тошкент давлат цирки;

- Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар зали;

- Ўзбекистон кино саъат саройи;

- “Эски Жўва” (Чорсу) бозори;

- “Космонавтлар” метро бекати;

- “Қуёш” гелиокомплекси.


Ушбу меъморий ёдгорликлар замонавий муҳандислик ғоялари ҳамда Марказий Осиё ва шарқона миллий меъморчилик анъаналарининг юксак бадиий уйғунлигини ўзида мужассам этгани билан ғоят аҳамиятлидир.


Уларнинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши юртимиз меъморий меросининг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириб, уларни асл ҳолича муҳофаза қилиш, тарихимиз ва қадриятларимизни келажак авлодларга бекаму кўст етказиш борасида улкан масъулият юклайди.
 

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия раиси Гаянэ Умерованинг таъкидлашича, бу тарихий қарор мамлакатимизнинг замонавий меъморчилик хазинасини жаҳон саҳнасида муносиб ўринга қайтариш билан бирга, уларни энг юқори профессионал даражада асраш ва парваришлаш вазифасини ҳам тақозо этади. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди
Ўзбекистон янгиликлари