Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Январ, 2026   |   5 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:19
Қуёш
07:42
Пешин
12:40
Аср
15:48
Шом
17:33
Хуфтон
18:49
Bismillah
24 Январ, 2026, 5 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Фуқаролар мурожаати – эътибор марказида

21.01.2026   3349   1 min.
Фуқаролар мурожаати – эътибор марказида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан олиб бораётган очиқ ва самимий мулоқотлари фуқароларни қизиқтирган кўплаб масалаларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қабуллар давомида ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, ўз вақтида ечим топаётгани қувонарли ҳол. 
 

Бугун, 21 январь куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат, арз ва таклифларини эшитди. Қабул чоғида диний саволлар, имом-хатиблар фаолияти, масжидлар ҳолати ҳамда моддий ёрдам масалалари кўриб чиқилди.


Мурожаат қилганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар юзасидан тавсиялар ҳамда белгиланган тартибда моддий кўмак кўрсатилди.


Маълумки, бундай қабуллар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Фуқаролар мурожаати – эътибор марказида Фуқаролар мурожаати – эътибор марказида Фуқаролар мурожаати – эътибор марказида Фуқаролар мурожаати – эътибор марказида Фуқаролар мурожаати – эътибор марказида Фуқаролар мурожаати – эътибор марказида
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Совуқ кунларда ўқиладиган дуо

24.01.2026   281   1 min.
Совуқ кунларда ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

#duo_zikr_sovuq


اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ


Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади".

Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

Даврон НУРМУҲАММАД
 

Мақолалар