Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Январ, 2026   |   8 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:39
Пешин
12:41
Аср
15:51
Шом
17:37
Хуфтон
18:52
Bismillah
27 Январ, 2026, 8 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди

26.01.2026   956   1 min.
Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган ишлар доирасида Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича вилоят босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа давомида иштирокчилар чаққонлик, эпчиллик ва спорт маҳоратини намоён этиб, соғлом рақобат муҳитини яратдилар. Тадбир диний соҳа ходимлари ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақасида иштирокчилар юқори спорт маҳорати, чаққонлик ва сабр-тоқатни намоён этдилар.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор бўлдилар:

1-ўрин — Бобоқулов Садам, Пешку тумани “Хўжа Пешкў” масжиди имом-ноиби
2-ўрин — Нажмиддинов Асатилло, Бухоро шаҳри “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби
3-ўрин — Бозоров Ваҳобиддин, Пешку тумани “Чиқирчи” масжиди имом-хатиби

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди Бухоро вилоятида имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ижобат бўлган дуо

26.01.2026   874   1 min.
Ижобат бўлган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:

أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ

“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).

 

Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:

وَهَبْ لِى مُلْكًا

“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).

Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:

ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ

“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

 

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар