Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Январ, 2026   |   10 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:16
Қуёш
07:37
Пешин
12:41
Аср
15:54
Шом
17:39
Хуфтон
18:54
Bismillah
29 Январ, 2026, 10 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

27.01.2026   3634   1 min.
Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан азон ва иқома бўйича ижоза бериш анъанаси йўлга қўйилди. Ушбу хайрли ташаббус доирасида 2026 йил 21 январдан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчилари ҳамда олий ва ўрта ислом таълим муассасалари устозлари учун “Азон дарслари” ташкил этилди.


Бугун, 27 январь куни, “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди. Машғулотни бўлим бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум олиб борди.


Дарсларда Тошкент Ислом институти ва “Кўкалдош” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари филиаллари ўқитувчилари ҳамда мазкур таълим даргоҳларининг устозлари иштирок этди.

 

Машғулот давомида ҳар бир тингловчининг азон ва иқома бўйича маҳорати якка тартибда тингланиб, зарур тавсиялар берилди. Якунлангач, иштирокчиларга азон ва иқома бўйича ижоза гувоҳномаларини топшириш режалаштирилган.

Al-Quran.uz

 

Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Масжидул ҳарамда елка очиқ ҳолда намоз ўқиш

27.01.2026   1894   1 min.
Масжидул ҳарамда елка очиқ ҳолда намоз ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Мен умрада тавоф қилаётган эдим. Намоз вақти бўлганда сафга туриб, такбир айтилишини кутиб ўтирган эдик. Шунда масжид ходимларидан бири саф орасида айланиб юриб, елкаси очиқ одамларга елкангни ёп деган ишоралар қилди. Тавоф қилаётган одам елкаси очиқ бўлиши керакмасми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тавофда ўнг елкани очиш фиқҳий китобларда изтибоъ дейилади. Яъни, умра ёки ҳаж амалларини бажараётган шахс эҳромга кириб, тавоф қилса, ридони ўнг елкасининг остидан ўтказиб, чап елкасига ташлаб олади. Бу амал кетидан саъй қилиш амали бўлган тавофда суннат ҳисобланади. Бундан маълум бўладики, изтибоъ амали (ўнг елкани очиб қўйиш) масжидга киришдан олдин, намоз ва саъй вақтида, шунингдек, ортидан саъй амали бўлмаган тавофларда суннат ҳисобланмайди.

Елка очиқ ҳолатда намоз ўқиш одатий эҳромсиз ҳолатда бўлгани каби эҳромда ҳам макруҳ саналади. Шунинг учун саволдаги каби тавоф қилиш асносида намоз вақти бўлиб қолса, елкалар ёпилиб, намозга киришилади. Намоздан кейин яна елкани очиб, тавофни давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар