«Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен.
Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен!»
ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР!
МУҲТАРАМ ҲОЖИАКАЛАР!
АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ МЕҲРИБЕПОЁН ОТАЛАР!
ҲУРМАТЛИ ва МУНИС МЕҲРИДАРЁ ОНАЛАР!
Бугунги юртимизнинг тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА!
СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз
ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!!
Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаммамиз жуда ҳам яхши биламиз. Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан ва кучли пойдевор вазифасини ўташлигини ҳам жуда пухта эгаллаганмиз.
Диёримизда миллий қадриятлар ва муборак динимизнинг эзгу таълимотлари асосида оилага доир қонун-қоидалар янада мукаммал қайта ишланди. Буюк ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган доно халқимизнинг юксак маънавиятига давлатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз «Жаҳолатга қарши маърифат» қимматбаҳо ғояни қўшимча сифатида бизларга енгилмас куч қилиб бердилар.
Бу вазифа нафақат бирор вазифадор ёки бирор соҳадаги масъулларга белгиланган, балки ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН буюк вазифа, деб билмоғимиз лозим!
Муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги даврда ахборот технологиялари ўта тезкорлик билан ривожланаётган бир пайтда нанотехнология зўр шиддат билан авжига чиқаётган замонда ҳар хил оммавий ахборот воситалари хилма-хил, тўғри-нотўғри маълумотларни кечаю кундуз тарқатаётган бир онда фарзандларимиз ўзлари билан ёлғиз қолиб 25 соат вақтларини телефон, компьютер билан машғул бўлиб, болаларимиз улар билан “банд” бўлиб қолганларида мазкур вазифалар жаннатмакон юртимиз, муқаддас Ватанимиз, доно халқимизнинг ҳар бир фуқаросига қушга ҳаво, балиққа сув зарурлигидай зарур бўлса керак...
АЗИЗ ВА ҚАДРЛИ
МЕҲРИБОН ОТА-ОНАЛАР!
Доно халқимиз «яхшини шарофати, ёмонни касофати» деб бежизга айтмаган...
Ана шу “аллакимларнинг” турли хил йўллар билан бераётган “тарбия”лари
доно халқимиз дунёқараши ва миллатимиз менталитетига ҳам,
Қуръони карим оятлари ва
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларига ҳам,
динимиз кўрсатмалари ва шариатимиз ҳукмларига ҳам,
уламоларимиз фатволари ва давлатимиз қонунларига ҳам,
шарқона одобларимиз ва мазҳабимиз меъёрларига ҳам,
жамиятшунослик алоқалари ва одамгарчилик муносабатларига ҳам,
инсоний туйғулар ва руҳшунослик сир-асрорларига ҳам,
юртимиз урф-одатлари ва ўзбекчилик қоидаларига ҳам,
маданиятимиз ахлоқлари ва инсоний ақлга ҳам,
ахлоқий норма ва доно халқимиз мақолларига ҳам,
миллий анъаналаримиз ва диний қадриятларимизга ҳам,
халқимиз онги ва мусулмончилигимиз асосларига ҳам,
ҳамда Ислом динимиз тушунчаларига ҳам
зид эканлигини
унутмайлик!!!
Сизу бизлар энг тўғри йўлдан, ўз ота-оналаримиз не-не машаққатлар чекиб ўргатган йўлдан, ота-боболаримиздан буюк ва беқиёс мерос бўлиб келаётган йўлдан шакардан ширин фарзандларимизни, не умидлар билан ўстираётган, қанча орзу-ҳаваслар билан катта қилаётган болаларимизни “аллакимлардир” яна йўлимиздан оздириб, адаштириб қўйишмасин...
Натижада фарзандларимизнинг ўзлари ҳам, оиламиз ҳам, қавм-қариндошларимизу қўни-қўшниларимиз ҳам, дўстларимизу яқинларимиз ҳам, атрофдагиларимиз ҳам сарсон бўлиб, уларнинг касофатлари яшаб турган маҳалламизга, ишлаб турган ишхонамиз ва бутун эл-юртимизга ҳам етмасин...
Токи ҳали суяги қотиб улгурмаган ёшларимизнинг беғубор оламига, ғўр маънавиятига “аллакимлар” жиддий зарар етказиб қўймасларидан олдин ўз фарзандларимизни ўзимиз тарбиялайлик!
Жаноб ҳазрат Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадис-шарифларида мархамат қиладилар: «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар!» Бу хусусда шоирларимизнинг ибратли сўзлари бор:
«Биринчи ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор,
Осмонга етса ҳам, қийшиқдир девор».
Оилада эрнинг мавқеи баландлиги, хотин ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларига эгалиги, фарзандларнинг ота-онани ҳурмат қилишларини олайлик.
...Кўп йиллар давомида ота-боболаримиз қалбига сингиб кетган ушбу миллий ва диний қадриятларни бугун янада сайқаллаш кераклигини замон талаб этмоқда. Айниқса, шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда бемаъни хуружлар кўпайиб, уларнинг инсон ва жамият ҳаётига салбий таъсирлари мисли кўрилмаган даражада кучайиб бормоқда. Шунинг учун барчамиз кўзимизни каттароқ очиб, зийраклик ва огоҳлик билан бундай ҳамлаларга қарши курашмоғимиз лозим.
Дину халқимиз учун эртаю-кеч хизмат қилаётган муҳтарам Президентимизнинг “Жаҳолатга қарши маърифат” олтиндан қиммат ғояларини барпо этиш мақсадида ҳар биримиз оиламиз аъзоларини
ҲИДОЯТга чорлашда,
хонадонимизни ИСЛОМ НУРИ билан мунаввар қилишда,
ҳар бир мўмин ва МЎМИНАЛАРга маърифат улашишда
СИЗЛАРНИНГ ҳиссаларингиз жуда ҳам кўп ва сарбаланд бўлишида ҳеч қандай шубҳамиз йўқ!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг шу уч номдаги газета ва журналларидан сермаъно, сермаҳсул, мазмунли ва унумли фойдаланиб,
ҳар бир ота, ҳар бир она ўз фарзандига
одоб-ахлоқ намуналарини,
киндик қони тўкилган мислсиз Ватанига – ватанпарварлик ҳис-туйғуларини,
бобо-бувига – эҳтиром-ҳурматни,
ота-онага – меҳр ва итоаткорликни,
оила аъзоларига – раҳмдиллик ва меҳрибонликни,
ўз жуфт ҳалолига – ҳақиқий муҳаббат ва содиқликни,
қўни-қўшниларга – оқибат ва чиройли муносабатни,
қавм-қариндошларга – саховат-мурувватни,
синфдош-касбдошларга – чин дўстлик ва ёрдам беришни,
атрофдаги барча одамларга – инсонпарварлик ва самимийликни,
ҳайвон-парранда-ҳашаротларга – раҳм-шафқатни
уқтириб, юқтириб, тушунтириб, сингдиришимиз –
ҳам бурчимиз, ҳам қарзимиз, ҳам фарзимиздир!
ХУДОНИ ОЛДИДА ҳам, БАНДАСИНИ ОЛДИДА ҳам, ЮРТ-ХАЛҚИМИЗ ОЛДИДА ҳам!!!
Буларни ҳаммасини ўз фарзандларимизга ўргатиш учун бизларга ҳеч қандай диний таълим ҳам, бирор-бир махсус олий маълумот ҳам, тегишли сертификат ҳам, ҳеч кандай қизил диплом ҳам керак эмас! Асло! Мутлақо керак эмас!
Ёшларимизда бу жиҳатларини биз уйғотишимиз (!) керак холос. Зеро, шу сифатларнинг ҳаммаси фарзандларимизнинг қонида бор, уларнинг хамиртурушларида бор! Зеро, шу фазилатларнинг ҳаммаси болаларимизнинг ДНК ларида мавжуд!
Чунки бу хусусиятларнинг барчаси бизларнинг ота-оналаримиздан авлоддан-авлодга, қондан-қонга тарбия (!) орқали ўтиб келаяпди! “Бунинг қонида бор-да ўзи!” деб ёки “олма пишса, тагига тушади”, деб бежиздан-бежиз айтмайди доно халқимиз!
Қанча кўп оилага “ИСЛОМ НУРИ” газетаси, “ҲИДОЯТ” ва “МЎМИНАЛАР” журналлари кириб борса, шунча кўп одам Қуръони карим тафсири, Ҳадиси шариф шарҳи, ақида, фиқҳ масалаларидан баҳраманд бўлишлари ҳамда бошқаларнинг “дарслари”га алданиб, ёт ғоялар ва ботил иддаоларга берилмасдан, муқаддас динимиз кўрсатган йўллардан юришлари – хар биримизнинг улкан ютуғимиздир!
Чунки шу учта нашримизда ҳам:
Шунинг учун ҳам бизнинг
“ИСЛОМ НУРИ” газетамиз,
“ҲИДОЯТ” ва
“МЎМИНАЛАР журналларимиздаги маълумотлар
маънавият ва маърифат йўналишига
ҳамда тарбия соҳасига дахлдор
ҳар бир инсон учун,
ҳар бир (!) МЕҲРИ БЕПОЁН ОТА УЧУН,
ҳар бир (!) МЕҲРИ ДАРЁ ОНА УЧУН
БЕҚИЁС ЭНЦИКЛОПЕДИК МАНБА бўлиб хизмат қилади.
"Жаҳолатга қарши маърифат" номли бебаҳо ғояни "ҲИДОЯТ" журнали, "ИСЛОМ НУРИ" газетаси ва "МЎМИНАЛАР" журналлари обунаси орқали ҳам анча таъсирли ва унумли амалга оширишимиз мумкинлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз.
Бунинг учун нафақат ўзимиз обуна бўлишимиз, балки атрофдагиларимизни ҳам обунага тарғиб этишимиз – ҳам фарзимиз, ҳам қарзимиз, ҳам бурчимиз бўлиши даркор!
Илоҳо ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам
Меҳрибон Парвардигоримиз Ўзи буюрган,
Жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган,
ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган,
халқимиз хурсанд бўладиган,
ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!
Иброҳимжон домла Иномов
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда садақасини гўзал қилса, Аллоҳ унинг орқасидан қоладиганларга ўринбосарни гўзал қилади”, дедилар.
Шарҳ: Бир умр садақа қилиб ўтган одам вафот этса, орқасидан қолган фарзандларининг таъминотига Аллоҳ таолонинг Ўзи кафил бўлар экан. Бу фарзандлар оталари садақани кўп қилгани сабабидан, бу хайрли ишнинг шарофатидан унинг вафотидан кейин ҳам Аллоҳ таолонинг риоясида бўлар эканлар.
قَالَ عَبْدُ اللهِ: السَّكِينَةُ مَغْنَمٌ، وَتَرْكُهَا مَغْرَمٌ، وَالصَّلَاةُ نُورٌ، وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ، وَالصَّوْمُ جُنَّةٌ حَصِينَةٌ، وَالنَّاسُ غَادِيَانِ فَبَائِعُ رَقَبَتِهَا فَمُوبِقُهَا، أَوْ مُفَادِيهَا فَمُعْتِقُهَا.
Абдуллоҳдан ривоят қилинади: “Сокинлик ўлжадир. Уни тарк қилиш йўқотишдир. Намоз нурдир. Садақа бурҳондир. Рўза метин қалқондир. Одамлар икки турлидир. Жонини сотиб, ҳалок қилувчи ва фидя тўлаб, қутқариб олувчи”.
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан келтирилаётган ушбу ривоятдаги гаплар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олинганига ҳеч шубҳа йўқ. Унда қисқа иборалар ила улкан маънолар ифода этилгандир.
1. «Сокинлик ўлжадир. Уни тарк қилиш йўқотишдир».
Ким сокин бўлса, шошқалоқ бўлмаса, хотиржамлик билан иш тутадиган бўлса, катта ўлжани олган бўлади.
Сокинликни қўйиб, шошқалоқ бўлиш очиқ-ойдин зарар, катта йўқотишдир.
2. «Намоз нурдир».
Намознинг нур эканлиги аввало банда вафот этиб, қабрга кўмилганда, унинг қоронғи қабрини ёритиши билан бўлади.
Намознинг нур эканлиги кейинчалик, қиёмат қоронғисида ўз эгасига йўл кўрсатувчи нур бўлиши билан бўлади.
Ўлим – ҳақ, ҳар биримизнинг вафот этишимиз бор. Яқинларимиз бизнинг ҳар биримизни қабрга элтиб, кўмиб, ёлғиз ташлаб кетиши бор. Ана шунда қабр зулматида азоб тортмайлик десак, намоз ўқийлик. Ўқиган намозимиз қабримизда нур бўлиб, атрофимизни ёритиб, кўнглимизни хушнуд қилиб турсин.
Қиёмат куни – ҳақ, бир кун келиб, у албатта қоим бўлажак! Унинг тўс-тўполони, даҳшатли зулматида қолишимиз турган гап. Ўша пайтда ҳеч нарсани кўрмай, қоқилиб-сурилиб юрмайлик десак, намоз ўқийлик! Шояд, ўша ўқиган намозимиз қиёмат зулматида нур бўлиб порлаб, атрофимизни, йўлимизни ёритиб турса!
3. «Садақа бурҳондир».
Мўмин киши томонидан бу дунёда ўз мол-мулкидан қилган садақасининг бурҳон бўлиши бир неча хил бўлади.
Аввало мол-мулкидан савоб умидида садақа қилиш киши иймонининг тасдиғи учун ҳужжатдир. Чунки иймонсиз, мунофиқ одам садақа қилмайди. Қиёмат куни мўмин бандадан мол-мулкини нимага сарф қилгани ҳақида сўралса, бу дунёда қилган садақаси унга бурҳон – ҳужжат бўлади.
Яна бир гапларга қараганда, бу дунёда садақа қилиб юрган кишиларга қиёмат куни алоҳида бурҳон – белги қўйилар экан. Ана шу белгини кўргандан кейин улардан «Молингни нимага сарф қилдинг?» деб сўралмас экан.
Қаранг, садақа қилиш қанчалар яхши иш! Аллоҳ таоло берган мол-дунёни Унинг йўлида садақа қилган банда шунчалар бахт-саодатга муяссар бўлар экан. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг мўмин-мусулмонларга кўрсатган лутфу карами. Фақат бу имкониятдан тўғри фойдаланишимиз керак, холос. Мол-мулкимиздан оз бўлса ҳам, муҳтож биродарларимизга садақа қилайлик. Шоядки, ўша қилган садақамиз иймонимизнинг тасдиғи бўлса, қиёмат куни мол-мулкни нимага сарф қилганимиз ҳақида сўралганимизда, бизга ҳужжат бўлса ёки сиймомиздаги бир аломат бўлиб, бу саволдан қутқариб қолса.
4. «Рўза метин қалқондир».
Ҳа, рўза инсонни турли ёмонликлардан сақловчи метин қалқондир.
Рўза рўзадорни турли ёмон ишлардан ва гап-сўзлардан сақловчи метин қалқондир.
Шаҳватга берилишдан сақловчи метин қалқондир.
Ёмон ахлоқлардан сақловчи метин қалқондир.
Турли-туман касалликлардан сақловчи метин қалқондир.
5. «Одамлар икки турлидир. Жонини сотиб, ҳалок қилувчи ва фидя тўлаб, қутқариб олувчи».
Яъни бу дунёда ҳар бир инсон саъй-ҳаракат қилиб ўтади. У ана шу саъй-ҳаракати ила худди ўз жонини савдога қўювчи кишига ўхшайди. Савдоси эса бу дунёда қилган амали бўлади. Агар банда яхши амал қилган бўлса, унинг эвазига яхшилик олади. Ундай одам ўз жонини дўзахдан озод қилувчидир. Агар банда ёмон амал қилган бўлса, унинг эвазига ёмонлик олади. Ундай одам ўз жонини ҳалок қилувчи бўлади. Яъни ҳар ким нима қилса, ўзига қилади.
Биз ҳам бу дунёда ўшандай ҳаракат қилувчи, жонимизни савдога қўювчи бандалармиз. Ҳар биримиз яхши амални иложи борича кўп қилиб, ўз жонимизни улар эвазига сотиб олиб, дўзахдан озод қилишга ҳаракат қилайлик. Ғафлат уйқусида савдони нотўғри қилиб, ёмон ишлар билан жонимизни ҳалок қилувчи, дўзахга туширувчи бўлмайлик!
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Сокинлик фазилат экани.
2. Сокинликни тарк қилиш яхши эмаслиги.
3. Намоз банданинг икки дунёсини ёритувчи нур экани.
4. Рўза бандани турли ёмонликлардан сақловчи метин қалқон экани.
5. Одамлар икки тоифага бўлиниши.
6. Жонини бу дунё учун сотган банда ҳалокатга учраши.
7. Тўловини тўлаб, яъни кўплаб яхши амаллар қилиб, жонини қутқариб қолиш пайидан бўлиш зарурлиги.
«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 2-жуз.